UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  254 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  7 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади Янгиликлар

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади

Теглар :  Самвел Бабаян
Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи маслаҳатчиси Самвел Бабаян Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — АГМК футбол клублари ўртасидаги учрашув давомида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 18.20-бандини бузганлиги учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021 йил 10 сентябрь кунги 17-сонли қарори билан мутахассисга нисбатан жарима интизом чорасини қўллаган эди.

Шунга қарамай, Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Навбаҳор лочинлари” мутахассиси Самвел Бабаяннинг Суперлига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Навбаҳор лочинлари” ўйини вақтида техник зонада ҳаракатланишига нисбатан чеклов қўяди ва унинг лицензиясини 1 та тур учун бекор қилади. Шунингдек, Самвел Бабаянга нисбатан белгиланган жарима тўлови тўлиқ тўлаб берилмагунига қадар, у ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда техник зонага киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Металлург” бош мураббийи Жасур Абдураимов Регламент талабларини икки қайта бузгани учун шундай жазога лойиқ кўрилганди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика