UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  100 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  19 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради Янгиликлар

ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради

Теглар :  ЎзПФЛCAFAОФК
CAFA сўнгги уч йилда ФИФА кунларидан ташқарида мусобақа ўтказаётгани ЎзПФЛ эътирозига сабаб бўлган. Боиси CAFA мазкур масалада ПФЛ билан келишмаган.

Сир эмаски, ЎзПФЛ ўз тақвим режасини анча аввал эълон қилган бўлиб, унда барча тур ўйинлари дам олиш кунларига режалаштирилган. Шунингдек, ЖЧ-2026 саралашига миллий терма жамоанинг пухта ҳозирлик кўриши инобатга олиниб, ЎФА ва ЎзПФЛ келишган ҳолда Суперлиганинг 1 та турини июль ойига қадар қолдирганди. Бунинг эвазига миллий терма жамоа Абу Дабидаги ҳал қилувчи ўйинга эртароқ жўнаб кетиш ва тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлганди. Яъни, ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилиши учун барча 16 клуб июль ойидаги иссиқ об-ҳавода тур ўйинларини ўтказишга рози бўлган.  

ФИФА кунларидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларга эса легионер футболчиларни жалб қилишнинг имкони йўқ. Малайзия айнан шу сабаб туфайли CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Эрон эса мазкур мусобақага легионер футболчиларсиз келишни режалаштирмоқда. ПФЛ талқинига кўра, бундай ҳолат Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам манфаатли эмас. Икки йил аввал ФИФА кунларидан ташқарида ўтказилган мусобақа ҳаттоки Сречко Катанецнинг ҳам эътирозига сабаб бўлгани борасида бизда маълумотлар бор. Сабаби Катанец даража жиҳатдан юқорироқ турувчи УЕФА терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишни CAFA мусобақасидан фойдалироқ деб ҳисоблаган.

Куз ойида бир эмас 3 та ФИФА куни борлиги, шунингдек, "Насаф", "Андижон" каби клублар халқаро мусобақада иштирок этиши тақвим тузишни бироз мураккаблаштиради. ЎзПФЛга кўра, агар ФИФА кунларига қатъий амал қилинмаса, бу бора-бора Суперлига декабрь ойининг кейинги 10 кунлигига қадар чўзилиб кетишига олиб келиши мумкин. Иқтисодий ҳолатдан келиб чиқиб, Суперлига клублари ўз футболчилари билан ноябрь ойи сўнгига қадар шартнома тузади. Бироқ ўйинлар декабрга қадар қолиб кетса, шартномаларга қўшимча ўзгартиришлар киритиш Суперлиганинг ҳар бир клуби учун тахминан 70-90 минг АҚШ долларига тушиши мумкин. Умумий ҳисобда 1 миллион доллардан ошиб кетиши мумкин бўлган компенсация клубларга CAFA томонидан тўлаб берилмаслиги табиий. 

Шундан келиб чиқиб, ПФЛ ҳар қандай ҳолатда ҳам масалага профессионал нуқтаи назардан ёндашиш ва ФИФА низомларини ҳурмат қилишни талаб қилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика