UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  12 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  28 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

ПФЛ бош маслаҳатчиси: "Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига " Янгиликлар

ПФЛ бош маслаҳатчиси: "Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига "

ПФЛ бош маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев 2019 йилда қандай янгиликлар бўлиши ҳақида маълумот берди.

ПФЛ ходими 2019 йилда бир қанча ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар берди.

2019 йил учун футбол клубларни лицензиялаш регламентини якунладик, у тасдиқдан ўтди. Ҳеч нарса осмондан олинмади, ОФК талабларига мос келадиган ва шу вақтгача клублардан талаб қилиб келинган масалалар регламентдан ўрин олди, - деди ПФЛ бош маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев.

Асосий жиҳатлари:

Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига


Лигаларда шунча жамоа ўйнайди деб ҳеч ким белгилаб бермайди, иштирокчилар сони лицензия талабининг қанчалик бажарилишидан келиб чиқади (истисно тариқасида айтиш керакки, Суперлигада клублар сони 12 тадан ошмайди, 10 та қолиши ҳам мумкин).

Суперлига ва Про-лига талаблари деярли бир хил бўлади (кимга тўғри келмаса, 2-лига бор).

Стадиони талаб даражасида бўлмаган клублар чемпионатда иштирок этмайди (ишни ҳозирдан бошлаган клубларгагина имкон берилади. Айни вақтда “Насаф” стадиони майсаси ижодкорлари ПФЛ билан ҳамкорликда иш олиб боряпти).

Суперлига ва Про-лига клубларида академия бўлиши шарт (қўрқиб кетганлар учун ЎФАнинг таклифи бор).

Клублар футболчилар билан шартномани ПФЛ тақдим этган намунавий шартномадан келиб чиқиб тузади (футболчилар, мураббийлар ва клублар манфаатлари бирдек ҳимоя қилинади, контракт муқаддасдир).

Суперлига клублари аёллар ва футзал жамоаларига эга бўлишда давом этади (ҳатто Про-лига ҳам).

Алоҳида футзал, аёллар ёки U18 жамоалари ПФЛ турнирларда иштирок этиши мумкин бўлади (лицензиялаш талабларига жавоб берса).

"1 ва 2 йиллик шартномалар учун кўтарма пуллари берилмайди (кўтарма пуллари солиқлар масаласида клубларга енгиллик бўлиши учун ойликларга қўшиб берилади, аммо ҳали ҳеч қандай каромат кўрсатмаган футболчи бирданига ҳамма пулни олмайди, у шунчаки шартномага имзо чеккани учун ўзининг биринчи маошини бирданига қўлга киритиши мумкин)".

"Ҳозирча хаёлга келмаган масалаларни бирин-кетин айтиб боравераман. ПФЛ учун асосий жиҳат клублар ҳисоб рақамига пул тушиши бўлади (боқимандаликдан босқичма-босқич қутилиш керак). Шунингдек, иштони йўқ клублар аввал иштон сотиб олади ва ундан кейин қимматбаҳо футболчиларга оғиз солади. Олдин майдон майсасини яхшилайди, стадионини тўғрилайди, академиясига қарайди, база қилади ва ундан кейин совринли ўринлар учун курашади", - дея Диёр Имомхўжаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика