UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  6 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  19 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

ПФЛ бош маслаҳатчиси: "Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига " Янгиликлар

ПФЛ бош маслаҳатчиси: "Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига "

ПФЛ бош маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев 2019 йилда қандай янгиликлар бўлиши ҳақида маълумот берди.

ПФЛ ходими 2019 йилда бир қанча ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар берди.

2019 йил учун футбол клубларни лицензиялаш регламентини якунладик, у тасдиқдан ўтди. Ҳеч нарса осмондан олинмади, ОФК талабларига мос келадиган ва шу вақтгача клублардан талаб қилиб келинган масалалар регламентдан ўрин олди, - деди ПФЛ бош маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев.

Асосий жиҳатлари:

Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига


Лигаларда шунча жамоа ўйнайди деб ҳеч ким белгилаб бермайди, иштирокчилар сони лицензия талабининг қанчалик бажарилишидан келиб чиқади (истисно тариқасида айтиш керакки, Суперлигада клублар сони 12 тадан ошмайди, 10 та қолиши ҳам мумкин).

Суперлига ва Про-лига талаблари деярли бир хил бўлади (кимга тўғри келмаса, 2-лига бор).

Стадиони талаб даражасида бўлмаган клублар чемпионатда иштирок этмайди (ишни ҳозирдан бошлаган клубларгагина имкон берилади. Айни вақтда “Насаф” стадиони майсаси ижодкорлари ПФЛ билан ҳамкорликда иш олиб боряпти).

Суперлига ва Про-лига клубларида академия бўлиши шарт (қўрқиб кетганлар учун ЎФАнинг таклифи бор).

Клублар футболчилар билан шартномани ПФЛ тақдим этган намунавий шартномадан келиб чиқиб тузади (футболчилар, мураббийлар ва клублар манфаатлари бирдек ҳимоя қилинади, контракт муқаддасдир).

Суперлига клублари аёллар ва футзал жамоаларига эга бўлишда давом этади (ҳатто Про-лига ҳам).

Алоҳида футзал, аёллар ёки U18 жамоалари ПФЛ турнирларда иштирок этиши мумкин бўлади (лицензиялаш талабларига жавоб берса).

"1 ва 2 йиллик шартномалар учун кўтарма пуллари берилмайди (кўтарма пуллари солиқлар масаласида клубларга енгиллик бўлиши учун ойликларга қўшиб берилади, аммо ҳали ҳеч қандай каромат кўрсатмаган футболчи бирданига ҳамма пулни олмайди, у шунчаки шартномага имзо чеккани учун ўзининг биринчи маошини бирданига қўлга киритиши мумкин)".

"Ҳозирча хаёлга келмаган масалаларни бирин-кетин айтиб боравераман. ПФЛ учун асосий жиҳат клублар ҳисоб рақамига пул тушиши бўлади (боқимандаликдан босқичма-босқич қутилиш керак). Шунингдек, иштони йўқ клублар аввал иштон сотиб олади ва ундан кейин қимматбаҳо футболчиларга оғиз солади. Олдин майдон майсасини яхшилайди, стадионини тўғрилайди, академиясига қарайди, база қилади ва ундан кейин совринли ўринлар учун курашади", - дея Диёр Имомхўжаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика