ПФЛ бош директори "Жиззах" стадионини кўздан кечирди
Narzulla Saydullayev
13 окт 2015
Хабарингиз бор, 17 октябрь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Ҳал қилувчи ўйин янги "Жиззах" стадионида ташкил этилади. Кеча ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ушбу стадионга ташриф буюриб шароитлар билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин 17 октябрь куни соат 17:00да бошланади.