UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  11 18:37Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  13 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

ПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилади Янгиликлар

ПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилади

Coca Cola компанияси билан келишувга эришган Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун навбатдаги енгилликни яратишга қарор қилди.

Сир эмаски, Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми 8 март санасидан старт олади.

8 март қандай кун экани барчага маълум. 2018 йилги мавсумда Суперлига клублари асосий жамоа учун 500 миллион сўм, аёллар ва футзал жамоалари учун эса 50 миллион сўмдан бадал пули тўлаган. ПФЛ 2019 йилда бу суммани оширмасликка қарор қилганди. Энди эса уни камайтириш йўлига ўтади. Биринчи галда аёллар футбол жамоалари учун бадал пуллари бекор қилинади.

“Pepsi билан келишув бизга катта ёрдам берди. У орқали бир қатор муаммоларимизни ечишга ҳаракат қилдик. Энди эса қадамни янада жиддийроқ ташлаш имконияти туғилди. Coca Cola билан ҳомийлик бизга ўз мақсадларимиз сари янада тезроқ қадам босиш учун туртки бўлади. Шундан келиб чиқиб, бошланишига аёллар футбол клубларини бадал пулларидан озод қилдик”, — деди бу ҳақда Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров.

“Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Бошлаган ишимизни давом эттира олсак, келаси мавсумдан энди бадал пулларини камайтириш, баъзи клубларни умуман бадал пулларидан озод қилишгача боришимиз мумкин. Биз клубларга ўз аравасини босқичма-босқич ўзи торта олиш йўлида ҳам ўрнак бўлишни истаймиз”, — деб сўзига якун ясади Омон Ғофуров.

Маълумот учун, ПФЛ бунга қадар ҳакамлар, инспекторлар ва комиссарларнинг клублар бўйнида бўлган чиқимларини ҳам ўз гарданига олганди. Шунингдек, жорий мавсум ПФЛ Суперлига клублари футболчиларининг 10 миллионлик суғурта полислари харажатларини ҳам ўз ёнидан тўлаб беради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика