UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Аргентина - Колумбия 0:2  3 07:40Венесуэла - Перу 0:0  0 07:35U-20 Украина - Жанубий Корея 3:1  0 07:07Маълумот учун: Аргентина 12 йил деганда биринчи марта ўйиннинг асосий вақтида ютқазди  8 06:52Копа Америка-2019. Аргентина мағлубият билан бошлади  18 03:00Копа Америка-2019. Аргентина - Колумбия 0:2  107 02:10Копа Америка-2019. Аргентина – Колумбия асосий таркиблар эълон қилинди  21 01:55Копа Америка-2019. Венесуэла – Перу учрашувида ҳисоб очилмади  16 01:45"Golden Boy" совринига даъвогарлар номи эълон қилинди  8 01:25"Барселона" келаси ҳафтада уч футболчиси билан ҳайрлашмоқчи  8 00:50Мавсумнинг энг яхши футболчилари топ ўнлигида Роналдуга жой топилмади  80 00:25"Қўқон-1912" ҳамда "Динамо" учрашувига ташриф буюрган мухлислар ГАЛЕРЕЯ  3 00:15Тотти орзусидан воз кечди ва "Рома"дан кетишга қарор қилди  5 23:35U-20 ЖЧ. Мусобақанинг энг яхши футболчилари қаторида «Реал» аъзоси ҳам бор  10 23:15Қўқонда жанговар дуранг қайд этилган баҳсдан ГАЛEРEЯ  1

ПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилади Янгиликлар

ПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилади

Coca Cola компанияси билан келишувга эришган Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун навбатдаги енгилликни яратишга қарор қилди.

Сир эмаски, Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми 8 март санасидан старт олади.

8 март қандай кун экани барчага маълум. 2018 йилги мавсумда Суперлига клублари асосий жамоа учун 500 миллион сўм, аёллар ва футзал жамоалари учун эса 50 миллион сўмдан бадал пули тўлаган. ПФЛ 2019 йилда бу суммани оширмасликка қарор қилганди. Энди эса уни камайтириш йўлига ўтади. Биринчи галда аёллар футбол жамоалари учун бадал пуллари бекор қилинади.

“Pepsi билан келишув бизга катта ёрдам берди. У орқали бир қатор муаммоларимизни ечишга ҳаракат қилдик. Энди эса қадамни янада жиддийроқ ташлаш имконияти туғилди. Coca Cola билан ҳомийлик бизга ўз мақсадларимиз сари янада тезроқ қадам босиш учун туртки бўлади. Шундан келиб чиқиб, бошланишига аёллар футбол клубларини бадал пулларидан озод қилдик”, — деди бу ҳақда Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров.

“Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Бошлаган ишимизни давом эттира олсак, келаси мавсумдан энди бадал пулларини камайтириш, баъзи клубларни умуман бадал пулларидан озод қилишгача боришимиз мумкин. Биз клубларга ўз аравасини босқичма-босқич ўзи торта олиш йўлида ҳам ўрнак бўлишни истаймиз”, — деб сўзига якун ясади Омон Ғофуров.

Маълумот учун, ПФЛ бунга қадар ҳакамлар, инспекторлар ва комиссарларнинг клублар бўйнида бўлган чиқимларини ҳам ўз гарданига олганди. Шунингдек, жорий мавсум ПФЛ Суперлига клублари футболчиларининг 10 миллионлик суғурта полислари харажатларини ҳам ўз ёнидан тўлаб беради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг