"Персеполис" Сергеевга қизиқиб қолди
07 июл 2019 21:15
Янгиликлар
"Персеполис" Сергеевга қизиқиб қолди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин.
Теҳроннинг "Персеполис" клуби Сергеевга қизиқиб қолган. Бу ҳақда persianfootball нашри хабар берди.
Ҳужумчи ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичида "Персеполис" дарвозасига гол урганди. Форс клуби Сергеев билан музокара бошлаган.
Айни пайтда аргентиналик Габриэль Кальдерон бошқарувидаги "Персеполис" "Ал Гарафа" ҳужумчиси Меҳди Тареми билан ҳам музокара ўтказганди.
Фикрлар