Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади
13 сен 2025 23:00
Янгиликлар
Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади
Эрон Про лигаси 3-тур доирасидаги "Персеполис" — "Фулад" ўйини бўлиб ўтди.
Али Алипур 43-дақиқада гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Меҳмонлар ўйинчиси иккинчи бўлимнинг бошида, аниқроғи 47-дақиқада Муҳаммад Ризо Сулаймони рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.
"Персеполис" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов танаффусдан сўнг ўйинга қўшилди. "Фулад" сафида Ўткир Юсупов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар