UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Пеп Гвардиола ва рафиқасининг муҳаббат тарихи Янгиликлар

Пеп Гвардиола ва рафиқасининг муҳаббат тарихи

Баъзида у турмуш ўртоғининг тактикасини танқид қилишдан, уни койиб беришдан ҳам қўрқмайди.

Гвардиола деярли бутун дунёни кўрди: Испания, Италия, Қатар ва Мексикада ўйнади, Испания, Германия ҳамда Англия клубларида мураббийлик қилди. 2012 йил Нью-Йоркга бироз ҳордиқ чиқариш учун жўнаб кетди.

Биласизми, ҳаётининг ҳар бир муҳим палласида Гвардиоланинг ёнида бир аёл унга ҳамроҳлик қилиб келмоқда – турмуш ўртоғи Кристина Серра. Ҳозирда уларнинг 3 нафар фарзанди бор.

18 йил аввал Пеп аёли билан бутикда танишган. У туфайли замонавий эркакга айланди

Гвардиола, "Барселона"даги мураббийлик фаолиятини бошлашидан аввал, Кристина билан танишган. 18 ёшли Пеп "Anonio Miro" брендининг фотосессияси учун "Serra Claret" бутикига борган. Кассада эса Кристина ишларди. Бу магазин қизнинг оиласига тегишли эди: ўтган аср 30 йилларда унинг бобоси ва бувиси тўқимачилик компанияси, кейин эса Манресада ҳашаматли магазин очгандилар. Бутикда чиройли ва сифатли бренд кийимлари бор. 

Ҳозирда Кристина синглиси Жудит билан Барселона ва Манресадаги "Serra Claret" магазинларини бошқаради. Кристинанинг бутикларида қимматбаҳо бренд кийимлари сотилади: Dsquared, John Richmond, Philipp Plein, Herno. "Serra Claret" магазини "Барселона" ўйинчилари орасида ҳам анчагина машҳур: Месси, Хави, Иньеста Луис Энрике шулар жумласидандир. 

Кристина турмуш ўртоғининг кийиниш услубига катта таъсир кўрсатган. Бугунги кунда Пеп мунтазам равишда энг замонавий эркаклар рейтингидан ўрин эгаллайди: Британиянинг "Esquire" нашрининг ҳафталик танловида каталонияликнинг суратини Брэд Питт ва Жаред Лето билан бирга чоп этган, "The Telegraph" 2017 йил дунёнинг энг замонавий эркаклари топ-10лигига мураббийни ҳам қўшганди (рейтингга Райан Гослинг, Том Харди ва Брэдли Купер ҳам киритилган), "Men’s Health" эса 2017 йил "Ман Сити" бош мураббийини футбол оламидаги энг чиройли кийинадиган эркак деб эътироф этган. Британиянинг "GQ" журнали Пеп нега бунчалик замонавий эканини тушунтиришга ҳаракат қилган. Бунинг сири қуйидагича: мураббий ўз гавдасига мос кийим танлай олади, ёрқин ранглар кийишдан қочмайди ва кэжуал-услубидаги либосларни бир-бирига мослаштира олади.

Гвардиоланинг аёли унинг услубига таъсир кўрсатганининг исботини кўриш учун "Serra Claret"нинг инстаграм саҳифасига боқиш кифоя. Ноябрда Кристина ижтимоий тармоққа эрининг кулранг кардиган кийган суратини жойлади ва "Herno"ни белгилаб, "Serra Claret" шу бренд кийимларини сотаётганини маълум қилди.

Яна бир мисол: Кристина эрининг суратини ижтимоий тармоққа жойлайди, аксессуарга урғу беради ва Италия бренди "Avant Toi"ни расмга белгилаб қўяди: 

Пепнинг "Rick Owens" кроссовкасини кийган ҳолдаги расми ҳам "Serra Claret"нинг аккаунтига жойланган: 

Гвардиоланинг аёли – қаҳрамон. Турмуш ўртоғи билан Италия, Мексика, Қатар ва Нью-Йоркга бирга борган

Кристина — иложи борича омма эътиборига тушишдан қочади: умуман интервью бермайди ва эътибор марказида бўлишни ёқтирмайди. Аммо баъзида тадбирларга бирга бориб турадилар. Шунингдек, Кристина фарзандлари – Мариус (2001), Мари (2003) ва Валентина (2008) билан баҳсларга ҳам бориб туради. Пеп "Бавария"да ишлаган йиллари улар бирга Октоберфест (Мюнхенда ҳар йили бўлиб ўтадиган фестиваль)га боришган.

Уларнинг шахсий ҳаёти ҳақида бизга кўп нарса маълум эмас, аммо "El Confidential" яқинда Пепнинг оиласи билан боғлиқ кичик-суриштирув ўтказди. Материал асосида - мураббий атрофидагилар, оилавий дўстлари ва журналистлар билан суҳбат уюштирилди ва қуйидагиларни аниқлашга муваффақ бўлдилар:

• Кристина доимо Пепнинг карьераси билан боғлиқ қарорларни қўллаб-қувватлаган ва ҳеч иккиланмай эри билан Италия, Мексика ва Қатар томонларга жўнаб кетган.

• Улар бир-бирини идеаль тарзда тўлдириб турадилар. Пеп — оддий, Кристина — эса бадавлат оиладан. У эрига винонинг яхшисини қандай танлаш, саёҳатдан завқланиш ва замонавий кийинишни ўргатди.

• Кристина кино ва модага қизиқади. Пеп ҳам яқинда фильм томоша қилишни яхши кўришини айтди.

• Пеп "Барса"даги фаолиятидан сўнг бироз дам олмоқчи эканини айтганида, Кристина Нью-Йорк бўйлаб саёҳат қилишни таклиф қилган экан. Улар АҚШда оммавий ахборот воситаларидан узоқроқ бўлишди, фарзандлари эса инглиз тилини мукаммал ўрганиб олди. "Бу ерга эндигина келганимизда болаларимиз инглиз тилидаги битта сўзни ҳам билмасдилар. Орадан ярим йил ўтди – улар эса инглиз тилида эркин тарзда гапира бошладилар. Ажойиб!" – хурсанд бўлиб деди Гвардиола "BBC"га берган интервьюсида.

• 2001 йил Пепни допинг қабул қилганликда айблашди ("Брешиа"да тўп тепарди), Кристина ўшанда атиги бир марта медиада намоён бўлган: "Пеп анча азоб чекаяпти. Ҳеч ким билан гаплашишни истамаяпти. Жуда қийин даврни бошдан ўтказяпмиз", – деган эди Кристина.

"Мен уйда хавфсизман". Оила нега Пеп учун бунчалик қадрли эканини ҳозир билиб оласиз

Ўтган йилнинг октябрь ойида Гвардиола "BBC Radio 5" келиб,  Гильем Балагега эксклюзив интервью берган. Суҳбат ажойиб ўтган: мураббий севимли мусиқаларини танлаган ҳамда ўша қўшиқларга мос тарзда ҳаёти билан боғлиқ воқеаларни айтиб берган.

Энг биринчи бўлиб Пепнинг хоҳишига кўра - Билл Фейнинг "The Healing Day" қўшиғи янгради. Бу — Гвардиола кечаси китоб ўқиб, оиласи бағрида вақтини ўтказишини ифодаловчи қўшиқдир.

"Ҳамма ўзича реалликдан қочишга ҳаракат қилади – мен чарчаганимда фақат уйимга келиб, оилам бағрида бўлишга урунаман. Мен учун уйимдан бошқа яхши ва тинч жой йўқ, – дейди Гвардиола. – Оилам бағрида қалбим ором топади. Мен 18-19 ёшимдан буён ишлайман. Шу ритмда мен узоқ муддатни ўтказдим, бу муаммо эмас. Аммо ҳамма нарсадан қочмоқчи, дам олмоқчи бўлсам, дарҳол уйга бораман. Уй, аёлим, фарзандлар – улар билан ҳар қандай иш қилиш мумкин. Жиннилик қилиш, ҳазиллашиш — бу учун ҳеч ким сизни койимайди. Кристина туфайли фарзандларим тарбияли бўлиб улғаймоқда. У ажойиб аёл ва жуда меҳрибон она. Мюнхен, Манчестер ёки Нью-Йорк томонларга кўчиб ўтишга келсак – агар у хоҳламаганида, мен ҳеч қаерга бормаган бўлар эдим. Бу ерда ҳам қолмасдим. Сабаби оиламсиз ҳеч нарса қила олмайман".

Пеп ва Кристина 2014 йилда турмуш қуришди. Маросимга атиги 10 киши келди

Икки ёш 20 йил бирга яшаганларидан сўнг, 2014 йилда расман турмуш қуришга қарор қилдилар. Никоҳ маросими май ойида Матадепера шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтди.

Пеп ва Кристина ҳеч нарсани оммага эълон қилмай, айтилган жойга эрталаб 9:30да бордилар ва ярим соат ичида барча ишни расмийлаштириб яна ҳеч кимга билдирмай бинодан чиқиб кетдилар. Ҳамма нарса имкон қадар оддий бўлди: Пеп оддий шим ва оқ кўйлак кийди, Кристина эса – джинси ва қизил кўйлакда эди. Меҳмонлар сони 10 киши эди (уларнинг 3 нафари Пеп ва Кристинанинг фарзандлари эди).


Эртаси куни тонгда ёшлар Марокашга учиб кетдилар ва тўйни ўша ерда нишонладилар. Беш юлдузли "Amanjena" меҳмонхонасига жойлашиб, дўстлари билан 3 кунни ўтказдилар: улар орасида режиссер Давид Труэба, мусиқачи Льюис Льяк ва футболчи Гильермо Амор (80-90-йилларда "Барса"да ўйнаган) бор эди. 

Пепнинг сўзларига қараганда, у учун иш ва оилани бир-биридан ажратиш қийин, аммо у ҳаракат қилмоқда. Гвардиола "Бавария"да Роббенни шуғуллантирган йиллари бу ҳақида айтганди: "Ротация тизимимни Кристинага тушунтириб беришдан, Арьенга "Бугун сен захирада қоласан" дейиш, мен учун осонроқ. Хотинимнинг характери Роббенникидан оғирроқ. Кристина баъзида тактикам билан боғлиқ қарорларимга қарши чиқади билдиради ва охирги ўйинда ғалаба қозонган таркибни алмаштирмасликни айтади", — дейди Пеп Гвардиола.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика