UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  4 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  1 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  3 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  15 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  10 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  18 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  3 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  95

Пеп Гвардиола: "Умид қиламанки, Месси "Манчестер Сити"га қарши ўйнайди" Янгиликлар

Пеп Гвардиола: "Умид қиламанки, Месси "Манчестер Сити"га қарши ўйнайди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйинида иштирок этишига умид билдирди.

"У карьераси давомида қилган ишлари ҳайратланарли. Умид қиламанки, эртага у ўйнай олади — бу чиройли футбол учун жуда муҳим.

ПСЖ ўтган мавсумда фантастик жамоага эга эди ва ўртамиздаги учрашувлар тенгма-тенг кечганди. Энди эса улар Мессини қўлга киритган.

Клуб бизга жиддий рақобатчи саналади. Лекин бу гуруҳ босқичи, ҳаммаси ўзгача бўлиши мумкин. Нималар содир бўлишини ўйинда кўрамиз", — дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли аргентиналик футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли Париж клубининг икки ўйинини ўтказиб юборди.

ПСЖ — "Манчестер Сити" учрашуви 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика