Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"
02 янв 20:33
Янгиликлар
Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Челси"дан истеъфога чиқарилган ҳамкасби Энцо Мареска ҳақида гапирди.
"Бу ҳақда нима дейишим мумкин... "Челси" ажойиб инсон ва ажойиб мураббийдан воз кечди. Бу "Челси" раҳбариятининг қарори, бошқа бирор нима дея олмайман.
Менинг омадим келган. Клубим - ақлбовар қилмас. Шартномам бор, раҳбарият мени ҳурмат қилади. Бунга ўтган мавсумда бирорта соврин ютмаганимизда яна бир карра амин бўлдим. Олдин ҳам айтганман, бирор кун бу ердан кетаман. Лекин шартномам бор экан, барчаси учун курашишни истайман", - деди Гвардиола.
"Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви 4 январь куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар