UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга, автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Пенальтилар статистикаси: "Навбаҳор" энг кўп жабрланди, "Пахтакор" дарвозасига бирорта жарима белгиланмаган Янгиликлар

Пенальтилар статистикаси: "Навбаҳор" энг кўп жабрланди, "Пахтакор" дарвозасига бирорта жарима белгиланмаган

Coca-Cola Суперлига 5-турининг дастлабки ўйини атрофидаги қизғин муҳокамалар давом этмоқда.

Аниқроғи, Фирдавс Норсафаров томонидан "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальти наманганликларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди...

Шу ўринда Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумидаги пенальтилар статистикасини эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Реферилар ортда қолган 29 ўйинда жами 16 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилишган. 16 пенальтидан 13 таси голга айлантирилган (Азим Аҳмедов, Станислав Андреев ва Ислом Тошпўлатов 1 тадан имкониятни йўққа чиқаришган). 

Энг кўп пенальти белгиланган ўйин 2-тур доирасидаги "Локомотив" 1:2 "Навбаҳор" баҳси бўлиб, Зокир Қодир 3 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилган эди.

Энг кўп пенальти тепган жамоа Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бўлиб турибди. Лочинлар шу пайтгача 3 марта 11 метрлик имкониятдан фойдаланишга улгуришди. Пенальти тепиш бўйича статистика:

 "Навбаҳор" 3
 "Сурхон" 2
 "Пахтакор" 2
 "Локомотив" 2
 "Сўғдиёна" 1
 "Қўқон-1912" 1
 "Қизилқум" 1
 "Бунёдкор" 1
 АГМК 1
 "Андижон" 1
 "Металлург" 1


Маълумот учун, қуйидаги жамоалар ҳозирча бирор марта ҳам пенальти тепмаган: "Насаф", "Машьал" ва "Турон".

Пенальтилардан энг кўп жабрланган ҳам айнан Наманган жамоаси бўлиб турибди. "Навбаҳор" дарвозасига жами 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланган. Бу борадаги статистика шундай:

 "Навбаҳор" 3
 "Локомотив" 2
 "Турон" 2
 "Андижон" 2
 "Сўғдиёна" 2
 АГМК 1
 "Сурхон" 1
 "Насаф" 1
 "Бунёдкор" 1
 "Машьал" 1


Маълумот учун, қуйидаги жамоалар дарвозасига ҳозирча пенальти белгиланмаган: "Пахтакор", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум".

Пенальти бор эди! (Ф.Р. блоги)

Фахриддин Рўзиев тайёрлади




Муаллиф :
Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика