UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  1 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  17 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  5 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2

Пенальтилар серияси қаҳрамони Азизхон Исақов: «Барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман» Янгиликлар

Пенальтилар серияси қаҳрамони Азизхон Исақов: «Барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман»

«Металлург»га қарши учрашувда пенальтилар сериясида қаҳрамонга айланган Азизхон Исақов пенальтилар серияси, жорий йилдаги ўйинлари ҳақида қисқа фикрлар билдириб ўтди.

Ассалому алайкум, биринчи навбатда барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман. Бу ғалаба барчамизники. Улар совуқ бўлишига қарамасдан «Металлург»га қарши учрашувда стадионга келиб, дахшат қўллаб-қувватлашди. Бу бизга катта ишонч берди.

Пенальтилар серияси...

- Шерикларим дастлабки иккита пенальтидан фойдалана олмаганларидан сўнг менда ҳеч қандай ёмон хаёллар йўқ эди. Барчаси жойида эди. Ўзимда ва жамоадошларимга ишонардим. Биз ушбу пенальтилар сериясида ғолиб бўлиб кетишимизга ишончим бор эди. Пенальтилар сериясига жамоамиз мураббийлари билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Учрашув аввалида мураббийимиз Хуршид ака рақиб футболчиларининг эҳтимолий йўллайдиган пенальтилар йўналиши ёзилган варақ ҳам тайёрлаб, баклашга ўраб бергандилар.

Жорий мавсум ўзингизнинг ўйинингиздан қанчалик қониқдингиз?

- Ҳар бир футболчи янада яхшироқ ҳаракат қилишга интилади. Умуман олиб қараганда, жорий мавсумдан анча кўнглим тўлди. Бироқ ҳали қилинадиган ишлар етарли. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, яна ўсишга интиламан.

Умуман олганда Про лигадаги илк мавсумингизни ўтказдингиз? Про лига ва Суперлига жамоалари ўртасида қанчалик фарқ сезилди?

- Бу йилги Про лига жамоалари анча кучли эди десам, адашмайман. Буни Про лиганинг тўртта жамоаси Суперлигага йўл олганидан ҳам билиб олсак бўлади. Оддий ўйинларнинг ўзи бўлмади. Барча жамоалар максимал қаршилик кўрсатишди. Менимча ҳар бир учрашув шиддатли ўтди. Суперлига ва Про лига ўртасида катта фарқ сезилмади.

Нега айнан дарвозабонлик?

- Ёшлигимдан ўзимда дарвозабон бўлишга қизиқиш бўлган ва шу сабабли ёшлигимдан футболга келишим билан дарвозабон позициясидаман.

 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика