UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  111 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  25 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Пенальтилар чемпионати. Россияда рекорд томон одимлашмоқда Янгиликлар

Пенальтилар чемпионати. Россияда рекорд томон одимлашмоқда

Теглар :  ЖЧ-2018
Учинчи кун тренди: ҳакамлар тортинмасдан ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилашмоқда. Аксариятида VAR тизими туфайли.

Аввалроқ ФИФА айнан ЖЧ-2018 ўйинларидаёқ VAR тизими ва Goal-line technology (тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган/ўтмаганини аниқловчи тизим)ни илк бор йирик мусобақада қўллаб кўришга қарор қилганди. Ва бу Франция - Австралия учрашувида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлди.

1. Ҳакам пенальти белгилаш ниятида эмас эди, лекин видео-ёрдамчилар маслаҳати ва майдон четидаги монитор ёрдамида ўн бир метрлик жарима белгилаш керак деб ҳисоблади. Гризманн нуқтадан адашмади.

2. Поль Погбанинг зарбаси рикошет туфайли ажойиб траектория бўйлаб дарвозага йўл топди, аммо барибир тўп чизиқни кесиб ўтганлигини ишонч билан айтиб бўлмасди. Гол бўлдими? Аниқми? Бир неча сония сукут ва бош ҳакам майдон марказини кўрсатди. Унинг қўлидаги "соат" (махсус мослама) ишлаб кетди (Goal-line technology ўзини кўрсатди), демак – гол бўлган.

Ўйин динамикаси, атрофдаги шовқин ... Бундай вазиятда инсон хато қилиши, кўрмай қолиши ҳеч гап эмасди. Янги технологияларсиз Франция очко йўқотиши ва ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди. Жамоа тўп билан кўпроқ муомала қилди, ўйин тизгинини қўлида ушлаб тургандек эди, аммо кўпчилик кутган енгил ва ёрқин ўйин йўқ эди.

– Баъзан яккакурашларда мағлуб бўлдик ва тўп оширишларда хатога йўл қўйдик. Нима бўлганини ва нега бундай бўлганини тушунтириш мушкул, бироқ ўйин тизгини бизнинг қўлимизда эди, – деди Дидье Дешам.

Россия майдонларида ўтаётган ЖЧ дастлабки уч кунида 6 та пенальти белгиланди, ўтган мусобақада (бошидан охиригача) – 13 та. Ўтган ЖЧда – бир бор футболчи имкониятни голга айлантира олмаган, бу сафар – "уже" иккита. Мазкур Жаҳон Чемпионати трендларидан бири шубҳасиз, ўн бир метрлик зарбалар. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика