

"Яя Туре - яхши футболчи, аммо бу позицияда бизда етарлича футболчилар бор. Яя доимо кучли футболчи бўлган ва шундай бўлиб қолади, аммо ҳозир "Вест Хэм" унга муҳтож эмас. Таркибимиз йиғиб бўлинган. Футболчиларни йиғаётганимизда кимлардир кетишини тушунганмиз. Бу ёшларга ҳам тегишли.
Ҳозирги футболчилар мен АПЛ мавсумида кўрмоқчи таркиб. Яна кимдир клубни тарк этади деб ўйламайман. Ўйиндан олдин мавсумдаги мақсадлар ҳақида сўрашди. Биргина мақсадимиз - ҳар учрашувда ғалаба қозонишга интилиш. Биз кучли жамоа қурмоқчимиз ва буни тезроқ амалга оширишга умид қиламиз" - дейди Пеллегрини.



