Пеллегрини: "Агуэро "Манчестер Сити"да бахтли"
16 май 2015 11:41
Янгиликлар
Пеллегрини: "Агуэро "Манчестер Сити"да бахтли"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг фикрича, клуб ҳужумчи Серхио Агуэрони жамоада ушлаб қолади.
"Биз савдо уюштирадиган жамоалардан эмасмиз ва Серхио "Сити"да бахтли. Фикримча, у жаҳоннинг энг кучли футболчилар бешлигига киради. Милнер? Унинг келажаги мавсум охирида ҳал бўлади. У бизнинг қарашимизни билади ва жамоа Милнернинг қарорини кутмоқда.
Кейинги мавсум учун бир нечта ўзгаришлар амалга оширишимиз керак. "Челси" ёки бошқа жамоадан катта фарқ билан ортда қоляпмиз дея олмайман. Ўйинларда бу жамоа биз кучли кўринмади. Тўғрисини айтсам, лондонликлар барқарор ўйин намойиш этишди ва бу уларга соврин келтирди. Биз ҳозирда чемпионатни тарк этиши мумкин бўлган жамоалар билан 9-10 очко йўқотдик" - дейди Пеллегрини.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар