UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  18 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди Янгиликлар

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди

Футбол мухлисларини “Пахтакор”нинг трансфер сиёсати қизиқтирмоқда.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Сардор Рашидов ва Ҳожимат Эркиновни қўйиб юборар экан, ҳали бирорта ҳам харидни амалга оширмади.

“Championat.asia” мухбири Николай Егоричев “Пахтакор”нинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари ҳамда клуб таркибига қўшилиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот берди.

"Пахтакор" жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этган икки нафар футболчига қизиқиш билдирган. Улардан биринчиси Эрон ёшлар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Саман Фаллах ҳисобланади. Фаллахнинг ҳуқуқларига эга бўлган "Пайкан" клуби футболчи учун ҳаддан юқори маблағ сўраган. Шу билан Саман билан боғлиқ музокаралар якунланди.

Иккинчи ўйинчи - Юито Сузуки. Ушбу футболчига “Пахтакор”дан қизиқиш бўлаётгани тўғрисида “Championat.asia” аввалроқ хабар берганди. Сузукининг айтишича, у Япониядан бошқа мамлакатга кетиш ниятида эмас. Қолаверса, "Симидзу С-Палс" клуби ҳам Юитони қўйиб юбормоқчи эмас.

“Пахтакор” ҳужумини кучайтирадиган вариантларидан бири Илья Шкурин эди. Беларуслик ҳужумчининг ҳуқуқи Москванинг ЦСКА клубига тегишли бўлиб, унинг ўзи Польшанинг "Ракув" клубида ижара асосида тўп тепади. Шкурин Европадан кетишга тайёр эмас ва фаолиятини шу минтақада давом эттириш ниятида.

Финляндиянинг "КуПС" клубида тўп тепаётган Латвия терма жамоаси ҳужумчиси Янис Икауниексга ҳам "шерлар" томонидан қизиқиш бўлди. Бу ҳам барбод бўлган трансферлардан бири саналади. Юқоридаги ўйинчилар бўйича музокаралар тикланиши даргумон.

Ҳозирда икки футболчига бўлган қизиқиш сақланиб қолмоқда - БАТЭдан Яков Филипович ва "Абдиш-Ата" клубидан Кристиан Браузман. Филипович 29 ёшда ва ҳимоя марказида ўйнайди. 2017 йил Яков Хорватия терма жамоаси сафида бир нечта ўйин ўтказди. "Пахтакор" ва БАТЭ ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Келиб чиқиши немис миллатига бориб тақаладиган 18 ёшли Кристиан Браузман Қирғизистонда туғилган ва футбол сабоқларини Туркияда (Эскишехирспор клуби) олган. Браузман Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубоги саралаш босқичидаги ўйинлари орқали “Пахтакор” назарига тушди. Кристиан ҳимоя марказида ҳам, қанотида ҳам ўйнай оладиган мудофаа футболчиси ҳисобланади.

Умуман олганда, “Пахтакор” ёш футболчиларни қўлга киритишни мақсад қилган. Янги спорт директори Максим Шацких қўл остида клубнинг трансфер сиёсати бироз ўзгаради. Бироқ бу “Пахтакор” ёши каттароқ футболчилардан қутулади, дегани эмас. Асосий мақсад — келажакда фойда келтириши мумкин бўлган ёшлар ва терма жамоа футболчиларининг уйғунлигига эришиш. “Пахтакор” осиёлик футболчиларга улкан эътибор қаратмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика