UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  5 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  14 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  1 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  3 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  5 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  2 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  11 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  22 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  24

"Пахтакор"нинг эртанги рақиби "Персеполис" ҳақида нималарни билишимиз керак Янгиликлар

"Пахтакор"нинг эртанги рақиби "Персеполис" ҳақида нималарни билишимиз керак

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси 5-турида 6 май куни "Персеполис"ни қабул қилади.

Анъанамизга кўра ўқувчиларимизга рақиб ҳақида маълумот берамиз.

"Персеполис" клубига 1963 йилда Али Абду томонидан асос солинган ва 1968 йилдан буён Эрон юқори дивизионида ўйнаб келмоқда.

Клуб ёшлар ва спорт вазирлигига тегишли ҳисобланади. "Персеполис" 1973 йилдан буён ўз уй ўйинларини жаҳонга машҳур "Озоди" стадионида ўтказиб келмоқда. Эронда Теҳрон дербиси мавжуд, унда "Персеполис" ва "Истиқлол" клублари ўзаро ўйнашади. "Персеполис" Эронда мамлакат чемпиони бўлиш бўйича мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Теҳрон клуби 11 марта чемпионликка эришган.

Клуб сафида Али Карими, Али Дайи, Воҳид Ҳошемиян, Меҳди Маҳдавикия ва Али Парвин каби машҳур футболчилар фаолият олиб боришган.

Бугунги кунда "Персеполис" сафида Божидар Радошевич (Хорватия), Марио Будимир (Хорватия), Башар Ресан (Ироқ) каби легионерлар бор. Эронлик Алиризо Бейранванд, Жалол Ҳуссайни, Али Алипур каби футболчилар ҳам шу клубда ўйнайди.

"Персеполис" саккизинчи марта Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмоқда. Олдинги етти мавсумда клуб беш бор гуруҳдан чиққан. Жамоанинг энг юқори натижаси 2018 йилда кузатилди. "Персеполис" ўтган мавсумда ОЧЛда финалга қадар етиб боришга муваффақ бўлган ва "Кашима Антлерс"га мағлуб бўлганди.

Бу клуб Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон клублари билан 9 марта тўқнаш келган. Устунлик форслар томонида: 3 ғалаба, 2 мағлубият ва 4 дуранг.

Эрон чемпионатида 16 жамоа иштирок этади, айни пайтда "Персеполис" 28та ўйиндан сўнг 57 очко тўплаб чемпионатда биринчи ўринда турибди. Иванкович шогирдлари 28та ўйиндан фақат 1тасида мағлуб бўлишгани диққатга сазовор.

Эрон чемпионатида “Персеполис” клуби ҳужумчиси Али Алипур 13та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.

“ПЕРСЕПОЛИС” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“Қизил армия”
Ташкил этилган сана: 1963 йил, декабрь
Стадиони: “Озоди”.
Сиғими: 78116 томошабин
Клуб президенти: Ираж Араб
Бош мураббийи: Бранко Иванкович (Хорватия)
Клуб сайти: fc-perspolis.com

Совринлари:
Эрон чемпиони -
11 марта
Хафзи Кубоги соҳиби - 5 марта
Эрон Суперкубоги - 2 марта
Теҳрон Хафзи Кубоги соҳиби - 2 марта
Осиё Кубок эгалари Кубоги соҳиби - 1 марта


Бугунги кунда жамоани хорватиялик мутахассис Бранко Иванкович бошқариб келмоқда.

Иванкович футболчилик фаолиятини битта клуб сафида ўтказган дуёндаги саноқли инсонлардан бири ҳисобланади. У фаолиятини 1979 йилда собиқ Югославиянинг "Вартекс" (ҳозирда "НК Вараждин" деб номланади) клуби таркибида бошлаган ҳамда 1990 йилга келиб айнан шу клубда фаолиятини якунлаган. Кейинги йил у дарҳол жамоа бош мураббийига айланган эди. Бу клубда 4 йил давомида ишлаб Хорватиянинг бошқа клубларига кетганди. 1998 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Иванкович бош мураббий Мирослав Блажевичга ёрдамчи бўлган. 1999-2000 йилги мавсум мураббий Германия иккинчи бундеслигасида ўйнаётган "Ганновер" клуби устози бўлган. 2002 йилда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Эрон терма жамоасини Осиё ўйинларида чемпион қилди. Сўнгра Эрон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлди. 2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубогида жамоани бронза медалларига эга чиқишига хисса қўшди, 2006 йил Германияда бўлган Жаҳон чемпионатига форсларни айнан Иванкович олиб чиққанди. Сўнгра икки йил давомида ўз юртида, Загребнинг "Динамо"сида ишлаб мамлакат чемпиони бўлди, Хорватия кубоги ва Суперкубогини ютди. 2010 йилда Хитойнинг "Шандонг Луненг" клубини чемпион қилди. Чин юртида ҳам икки йил ишлаб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. Бу ерда "Ал Иттифоқ" клуби билан Шахзода кубогида финалга қадар етиб борди. 2012 йилда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини қабул қилиб олди. 2013 йилда Иванкович яна Загребга қайтди. 2015 йил унга Теҳроннинг "Персеполис" клубидан таклиф бўлди. Ўшандан буён тажрибали мураббий айнан шу жамоада ишлаб келмоқда. Иванкович бошчилигида жамоа кетма-кет икки марта Эрон чемпиони бўлди ва Эрон Суперкубоги соҳибига айланди. 2018 йилги ОЧЛда финалга қадар етиб борди.

Бранко Иванкович 2007 ва 2008 йилларда Хорватиянинг, 2010 йилда Хитой чемпионатининг, 2017 ва 2018 йил Эрон чемпионатининг энг яхши мураббий деб топилган.

Бранко ИВАНКОВИЧ
Туғилган санаси:
28.02.1954
Туғилган жойи: Вараждин, Хорватия
Футболчиликдаги амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси: "Вартекс" (ҳозирги "НК Вараждин") (Хорватия) 1979-1990 йиллар
Бошқарган жамоалари: "Вартекс" (Хорватия), "Сегеста" (Хорватия), "Риека" (Хорватия), Хорватия ёрдамчи мураббий, "Ганновер" (Германия), Эрон U-23, Эрон МТЖ, "Динамо Загреб" (Хорватия), "Шандон Луненг" (Хитой), "Иттифоқ" (Саудия Арабистони), "Ал Ваҳда" (БАА), 2015 йилдан буён "Персеполис"да.



Дарвозабонлар

1. Алиризо Бейранванд
12.Абулфазл Дарвишванд
44. Бозидар Радошевич (Хорватия)

Ҳимоячилар
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Саид Жалол Ҳуссайни
13. Ҳуссайн Маҳини
15. Муҳаммад Ансари
17. Меҳди Шири
28. Муҳаммад Нодири
38. Саид Эҳсон Ҳуссайни
69. Али Мослаҳ Таклими

Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
5. Башар Ресан (Ироқ)
7. Суруш Рафеи
8. Аҳмад Нуроллоҳи
11. Камолиддин Камябиниа
18. Муҳсин Рабихон
21. Адам Неъмати
26. Саид Ҳуссайнпур
88. Сиамак Неъмати

Ҳужумчилар
9. Меҳри Тораби
10. Меҳди Шарифи
19. Марио Будимир (Хорватия)
23. Муҳаммад Амин Асади
66. Саид Карими
70. Али Алипур

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика