UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги тўпурарлари ва гвардиячилари Янгиликлар

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги тўпурарлари ва гвардиячилари

Чемпионлар Лигаси-2021 бошланишидан аввал жамоа"Пахтакор"нинг ушбу мусобақадаги тўпурарлари ва гвардиячилари билан таништириб ўтамиз.

Ҳозирга қадар Зайниддин Тожиев ушбу турнирда "Шерлар" сафида энг кўп гол муаллифига айланган - 13та. Игорь Сергеев ҳисобида эса 12 гол мавжуд. Анвар Солиев 9, Сервер Жепаров 8, Леонид Кошелев ва Одил Аҳмедов ҳисобига эса 7тадан тўп ёзилган. Қуйида ушбу мусобақада "Пахтакор" учун 3 ва ундан кўп гол урган футболчилар рўйхати билан танишинг.

13 - Зайниддин Тожиев
12 - Игорь Сергеев
9 - Анвар Солиев
8 - Сервер Жепаров
7 - Леонид Кошелев, Одил Аҳмедов
5 - Александр Гейнрих
4 - Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан
3 - Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Гочгули Гочгулиев, Кахи Махарадзе.



"Шерлар" сафида Игнатий Нестеров ОЧЛ баҳсларида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлиб турибди.

Нестеров жами 44 беллашувда иштирок этган. Асрор Алиқулов 41 баҳсда майдонга тушган бўлса, Станислав Андреевда 38та шундай ўйин мавжуд. "Пахтакор"да фаолиятини давом эттираётганлар орасида Егор Кримец энг кўп ўйинда қатнашган - 25та.

"Пахтакор" сафида Чемпионлар Лигасида 25 ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчилар рўйхати билан танишинг.

44 - Игнатий Нестеров
41 - Асрор Алиқулов
38 - Станислав Андреев
37 - Илҳом Суюнов
35 - Анвар Солиев, Владимир Козак
34 - Темур Кападзе
33 - Владислав Кирьян
32 - Сервер Жепаров, Игорь Сергеев
31 - Шерзод Каримов, Зайниддин Тожиев
29 - Леонид Кошелев
27 - Жалолиддин Машарипов
26 - Камолиддин Тожиев, Александр Гейнрих
25 - Одил Аҳмедов, Егор Кримец.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика