UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади  1 11:43Ўзбекистон U-20 - Жанубий Корея U-20: Жамоамизнинг асосий таркиби маълум  7 11:00Асрор Алиқулов: "Шўртан" билан ўйинда провакацияларга учрадик"  2 10:34Алексей Естафеев:" Чемпионат пешқадамига қарши ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олдик"  3 10:05Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"  3 09:38Аббос Файзуллаев — ЦСКАнинг май ойидаги "Энг яхши футболчиси"  5 09:07Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради  1 08:40Анвар Бердиев: "Ҳаққоний ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 08:09Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганидан сўнг илк бор фикр билдирди  15 07:40Про лига. Бугун 11-тур якунланади  1 07:05Ўртоқлик ўйини. Англия - Босния ва Герцеговина 3:0  0 07:00Ўртоқлик ўйини. Германия - Украина 0:0  0 02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  13 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  1 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  3

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми? Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини Табризнинг "Трактор" жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.

Шу муносабат билан жамоалар таркибидаги қимматбаҳо футболчиларга тўхталишга қарор қилдик. "Шеърлар"нинг трансфер баҳоси энг юқори бўлган вакили Ҳожиакбар Алижонов ҳисобланади. "Трансфермаркт" портали тез орада 24 ёшга тўладиган футболчини 900 минг еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячи Меҳди Тикдаринажод ва ҳужумчи Пейман Бабайи "Трактор"нинг энг қиммат вакиллари ҳисобланишади. Уларнинг трансфер баҳоси 650 минг еврога тенг.
Кеча сайтимизда табризликлар ҳақидаги мақола эълон қилинганидан кейин Эрон терма жамоасидаги ўйинлар билан мухлисларимизга танилган Масуд Шожаи (36 ёш) ва Ашкан Дежага (34 ёш) борасида саволлар пайдо бўлди. Шу туфайли уларнинг трансфер нархи ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдик. "Трансфермаркт" портали ҳар 2 футболчини бир хил — 200 минг еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Пахтакор" футболчилари орасидан фақатгина Ҳумоюнмирзо Иминовнинг (100 минг евро) трансфер баҳоси Дежага ва Шожаиникига нисбатан паст ҳисобланади.

"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. Эрон клуби қандай ҳолатда?        

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика