UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  2 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  9 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  4

"Пахтакор": Туркиядаги охирги рақиб “Шинник” Янгиликлар

"Пахтакор": Туркиядаги охирги рақиб “Шинник”

Эртага 7 февраль куни, “Пахтакор” жамоаси Туркияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғинлари доирасидан ўрин олган сўнгги учрашувда майдонга тушади.
Рақибимиз Россия биринчи дивизиони вакили Ярославлнинг “Шинник” клуби. 1957 йилда асос топган жамоа учун мазкур ўйин Туркиядаги биринчи ўчрашувдир. Александр Побегалов бошчилигидаги жамоа Россия биринчи дивизиони биринчи даврасидан сўнг, 40 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, собиқ иттифоқ чемпионати биринчи лигаси доирасида, жамоалар ўзаро 18 маротаба майдонга тушганлар. “Пахтакор” ҳисобида 7 ғалаба, 8 дуранг ва 3 мағлубият бор.

“Пахтакор” эса мазкур ўйин билан биринчи Туркия йиғинига якун ясайди. Бу ўйинга қадар вакилларимиз “Нефтехимик” Нижнекамск (1:1), “Ягелония” Биалисток (1:0) ва “Терек” Грозный (1:2) жамоаларига қарши майдонга тушдилар. Эслатиб ўтамиз, бу учрашув жамоамизнинг Туркиядаги биринчи ўқув-назорат йиғинига якун ясайди ва вакилларимиз 8 февраль куни Тошкентга қайтиб келадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика