UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  5 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  13 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0

"Пахтакор" тезликни олиб олди, Қаршида ҳақиқий жанг кўрамиз" — Суперлига 9-тури олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

"Пахтакор" тезликни олиб олди, Қаршида ҳақиқий жанг кўрамиз" — Суперлига 9-тури олдидан мутахассис фикри

Орадаги маълум бир танаффусдан сўнг Суперлига билан биргаликда "мутахассис фикри" рукуни ҳам қайтди.

Анвар Ғофуров, Камолиддин Мурзоев, Абдумажит Тоиров аввалги турларда ўз тахминларини билдиришганди. 9-тур арафасида эса ўз даврининг топ-ҳужумчиларидан бири бўлган собиқ футболчи Бахтиёр Ҳамидуллаевга юзландик. 

"Бухоро" - "Металлург"

- Улуғбек Бакаев келганидан кейин  "Бухоро" ўйини яхши томонга ўзгаришни бошлади. Бекободликларда эса "Андижон"дан учралган йирик ҳисобли мағлубиятдан кейин ўзларини оқлаш учун имконият. Лекин, менимча, бу ўйинда "Бухоро"нинг қўли баланд келади. 



"Андижон" - "Сўғдиёна" 

- Тенг кучли жамоалар тўқнашуви десак бўлади. "Сўғдиёна" янги мураббий билан очко олишни бошлади. Шунга қарамай, барибир "Андижон"да ташаббус кўпроқ бўлса керак.  


"Бунёдкор" - "Олимпик"

- "Бунёдкор"га ғалаба кўпроқ керак деб ўйлайман. Агарда бу ўйинда ғалаба қозонмаса, юқори ўринлар учун курашишда рақобатчилари "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи"дан узоқлашиб кетади. Ғалабага кўпроқ ҳаракат қилишини ҳисобга олсак, бироз устунлик "қалдирғочлар" томонида бўлади. 



"Турон" - "Пахтакор"

- Ортда қолаётган жамоага исталган рақибга қарши майдонга чиқиш икки карра масъулият юклайди. "Пахтакор" эса тезликни олиб олди. Катта эҳтимол билан Тошкент клуби ортга ғалаба билан қайтса керак. 



"Сурхон" - "Нефтчи"

- Бу учрашувда ташаббус "Нефтчи" томонида бўлади. Фарғоналиклар етакчилар қаторидан чиқиб кетмаслик учун ҳам бор кучини ишга солади. 


"Насаф" - "Навбаҳор"

- Турнинг марказий ўйини, Қаршида ҳақиқий жанг кечиши шубҳасиз. Фикримча, имкониятлар – 50/50. 



ОКМК - "Қизилқум"

- Турнир жадвалини олиб қараганда ҳам ОКМКда имконият кўпроқ. Катта устунлик олмалиқликлар томонида бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика