UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  7 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  8 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

“Андижон”да миллий руҳиятни шакллантираётган Бахтиёр Ҳамидуллаев Янгиликлар

“Андижон”да миллий руҳиятни шакллантираётган Бахтиёр Ҳамидуллаев

Биринчи даврада муаммолар гирдобига тушиб қолган, ёпилиб кетиш арафасида турган “Андижон” жамоаси иккинчи даврани кутилганиданда яхши ўтказмоқда.

Албатта, биринчи ўринда клубда молиявий ҳолат яхшилангани, футболчиларнинг маош олаётгани ва мукофот пуллари жамоага қўшимча мотивация бергани тайин. Лекин, бу ерда пул унчалик муҳим рол ўйнамаётган жиҳатлар ҳам мавжуд. Келинг, бирин-кетин ушбу омилларни санаб ўтсак.

Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳар қандай соҳада ўз ишининг усталари, профессионаллари ишламас экан у соҳа асло ривожланмайди. Футболда ҳам худди шундай. Жамоада шу ишнинг усталари ва жонкуярлари фаолият олиб бормаса мураббийнинг тажрибаси ва футболчиларнинг маҳорати ўз аҳамиятини йўқотади. Клубнинг энг тўғри қилган иши Бахтиёр Ҳамидуллаевни ортга қайтаргани бўлди. Бу инсон Андижон футболида жуда муҳим ўрин тутишини яхши биламиз. Ҳамидуллаев яқин ўтмишдаги тўпурар, футболчилик фаолияти давомида “Андижон” учун борини берган. Бу инсонлар ҳозирда “Андижон” учун нима кераклигини ва нима қилиш лозимлигини жуда яхши билади. Яъни унда миллий руҳият тушунчаси жуда яхши шаклланган. Ушбу мутахассис ҳозирда клубда пул ёки обрў учун ишламаяпти. Уни элга танитган ва машҳурлик олиб келган жамоага астойдил ёрдам бермоқда. Айнан шу миллий руҳиятни Бахтиёр Ҳамидуллаев футболчиларнинг ҳам онгига сингдирмоқда, уларга қандай жамоада ўйнаётганини тушунтира олмоқда. Эътибор бераётган бўлсангиз футболчилар майдонда охирги дақиқага қадар футбол ўйнашмоқда. Ўша мағлубиятга учраган ўйинларда ҳам майдонни бошни тик тутган ҳолатда чиқиб кетишга муносиб ўйин кўрсатдилар. Ҳар бир вазият ва тўп учун қаттиқ кураш олиб боришмоқда. Футболда азарт деган жумлани кўп бор ишлатамиз. Ана шу азарт жамоада кўзга ташланмоқда. Бу эса биринчи даврада умуман сезилмаганди ҳатто. Бу билан футболчилар курашмади ёки ўйнамади деган фикрдан йироқман. Фақат мураббий футболчиларнинг кўнглига қандай йўл топиши ва қай даражада мотивация бера олиши муҳимдир. 



Клубнинг янги раҳбарлари мураббийнинг олдига маҳаллий футболчилар ва ўринбосарлар жамоасидаги ёш иқтидорларга эътибор бериш талабини қўйишди. Тўғрида, клуб шу вақтга қадар фақат номларга, савияси паст легионерларга ишониб келди. “Андижон”да иқтидорлар йўқ деб ўйлайсизми? Бор, фақат уларга эътибор, имконият ва ишонч билдириш керак - тамом. Бунга Хомяков бироз бўлсада эътибор берганди. Бахтиёр Ҳамидуллаев аввалги йилларда клуб ўринбосарларини бошқаргани ҳозирда унга енгиллик беряпти десак муболаға бўлмайди. У маҳаллий ёшларнинг имкониятларини ва нималарга қодирлигини билгани учун ҳам қўрқмасдан ишонч билдирмоқда. Шахсан менга аксарият ўйинларда захирадан майдонга тушаётган Жамшид Ҳомидовнинг ҳаракатлари манзур келмоқда. У олдинги чизиқда ўз тезлиги ва чаққон ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячиларига яхшигина муаммо туғдира олмоқда. Ушбу футболчининг келажаги порлоқ эканлиги шубҳасиз. Фақат ўз устида ишлашдан тўхтамаса бўлгани. Агарда Ҳамидуллаев кейинги йилларда ҳам “Андижон”да фаолиятини давом эттирса бундай иқтидорли ёшларни кўпини кўришимиз мумкин.



Жамоанинг сўнгги ўйинлардаги натижаларидан, кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, андижонликларни сафдан чиқаришга ҳали эрта. Қолган жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда фикр билдираман, “Андижон”нинг охирги учта турда намойиш этган ўйини “Бухоро” ва “Сурхон”никига нисбатан яхшироқ. Футболчилар ўртасидаги тушуниш, тактик ишланмалар, ўйинни ташкил қилишда ҳам фарқ сезиляпти. Жамоага бир нарса панд беряпти яъни ҳужумга нуқта қўядиган футболчининг йўқлиги. Молдовалик легионер Артём Литвяковнинг даражаси ҳаттоки ўринбосарлар жамоасига ҳам тортмас эди. Тимур Усмонов эса кутилганидек натижа бермаяпти. Ҳамидуллаев ўз интервьюларининг бирида Литвяков сингари легионер ҳужумчиларни ҳайдаш кераклигини таъкидлагани бор гап. Агарда оралиқдаги танаффусдан кейин ҳам жамоа шу йўсинда кетса ва ўз ўйинини кучайтира олса мавсум якунида кучлилар сафида қолади. Лекин, ҳали аниқ хулоса чиқаришга шошилмаймиз. Иккинчи давра учрашувлари ҳали олдинда. Футбол эса кутилмаган натижалари ва адолатсиз қарорлари билан қизиқ.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика