UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  1 13:31Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"  4 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  17 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0

Расмий хабар: Отабек Ғуломхўжаев - "Андижон" жамоаси бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Отабек Ғуломхўжаев - "Андижон" жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор, "Сурхон" жамоасига қарши учрашувдан сўнг мураббийлик вазифасида ишлаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев вазифасидан озод қилинган эди.

Жамоа раҳбарияти бош мураббийликга бир нечта номзодлар орасидан Отабек Ғуломхўжаев номзодини муносиб деб топди.

Отабек Ғуломхожаев шу пайтгача дастлаб "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг академияларида иш бошлаган. Кейинчалик 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган. Ушбу жамоа сафида "Андижон"нинг ёш футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ҳам Ғуломхўжаев қўл остида ҳаракат қилган.

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Шундан сонг "Навбаҳор" жамоасида селекcионер мураббий сифатида иш юритган.

Малумот ўрнида, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У футболчилик фаолиятида 2001-2002 йилларда "Андижон" жамоамиз сафида топ сурган. Афсуски оғир жароҳат туфайли айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

"Навбаҳор" жамоасида таркибни ёшартиришга эришган ушбу мутахассиснинг жамоамизга таклиф қилиниши орқали келгуси йилларда ёшларга катта имкониятлар бериш ва улар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Умид қиламизки, Ғуломхўжаев бошчилигида жамоамиз суперлигада қолиш вазифасини уддалайди ва жамоанинг келгуси йиллардаги натижаларини яхшилайди, - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика