UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар Янгиликлар

"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп беллашувларда ўйнаган футболчилар билан танишинг.

Узоқ йиллар жамоа шарафини ҳимоя қилган Геннадий Денисов бу борада мутлоқ рекордчи саналади. Бу ҳимоячи чемпионатларнинг жами 371 учрашувида "Пахтакор" учун майдонга тушган. У 13 мавсум жамоа сафида ўйнаган. Кейин фаолиятини Россия чемпионатида давом эттирган. Денисов ўзигача мазкур рекорд соҳиби бўлиб турган Биродар Абдураимовдан ўзиб кетган. Жамоа афсоналаридан бири саналадиган Абдураимовда эса чемпионатлар доирасида ўтказилган 358 баҳс мавжуд. Жамоада фаолиятини давом эттираётганлар орасида энг яхши кўрсаткич эгаси Владимир Козак ҳисобида 205 учрашув бор.

Сергей Бондаренко "Пахтакор" таркибида 329 беллашувда майдонга тушган. Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб топилган Геннадий Красницкий эса 322 учрашувда ўйнаган.

Кучли ўнликдан Александр Яновский (297), Марат Кабаев (275), Игорь Шквирин (262), Тўлаган Исоқов (252), Виктор Варюхин (245) ва Владимир Штерн (242) ўрин эгаллаган. Яновский "Пахтакор" таркибида энг кўп ўйинда ҳаракат қилган дарвозабон ҳамдир.

Азамат Абдураимов отаси Биродар Абдураимов изидан бориб, жамоа учун 238 баҳс ўтказган.


Қуйидаги жадвалда "Пахтакор" учун чемпионатларда 200 ва ундан кўпроқ учрашувлар ўтказган футболчилар исми келтирилган. Уларнинг сони 21 нафарни ташкил қилади.

Геннадий Денисов - 371

Биродар Абдураимов - 358

Сергей Бондаренко - 329

Геннадий Красницкий - 322

Александр Яновский - 297

Марат Кабаев - 275

Игорь Шквирин - 262

Тўлаган Исоқов - 252

Виктор Варюхин - 245

Владимир Штерн - 242

Азамат Абдураимов - 238

Михаил Ан - 232

Мурод Алиев - 232

Юрий Пшеничников - 231

Виталий Суюнов - 230

Владимир Тожиров - 225

Станислав Андреев - 213

Анвар Солиев - 205

Владимир Козак - 205

Идгай Тазетдинов - 202

Олег Моторин - 200

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика