UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўзаро ўйинлар тарихи Янгиликлар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўзаро ўйинлар тарихи

Эртага “Қўқон-1912” Тошкентда “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади. Футболчилар ушбу баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўришди.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 23 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 65:35. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 44, “Қўқон-1912” 22 очкони  қўлга киритган.

Биринчи даврада Қўқондаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:
11.03.2016 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:0
08.08.2015  «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:1
18.03.2003 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:1
30.08.2002 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:0
26.08.2000 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 7:1



Йўқотиш
“Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинда “Қўқон-1912” етакчилари, Носир Отақўзиев, ва Акмал Холмуродовлар иштирок эта олишмайди. Жамоа сардори жароҳати олган бўлса, Акмал Холмуродов сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис дисквалификацияга учради.
 
Ҳакамлар
Тошкентдаги ўйинни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.
Бугунги қадар ушбу ҳакам “Қўқон-1912” иштирокидаги иккита учрашувини бошқарган.  “Машъал” –“Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” ўйинини айнан Вадим Агишев бошқарганди. Эътиборлиси бу сафар ҳам ушбу рефери сафардаги ўйинда ишлайди.

Олий лига
24-тур
“Пахтакор” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе

Бошланиш вақтлари
Ёшлар таркиблари учрашуви 13 октябрь, жума куни "Жар" стадиони кичик майдонида 15:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини "Пахтакор" стадионида 14 октябрь куни 17:00да старт олади.

“Қўқон-1912” садоқатли ишқибозларни ушбу беллашувга таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика