UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  312 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

"Пахтакор" Питер Хюистра бош мураббий бўлганини расман тасдиқлади Янгиликлар

"Пахтакор" Питер Хюистра бош мураббий бўлганини расман тасдиқлади

Голландиялик мутахассис "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланди.

Шу кунгача жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган голландиялик мутахассис Питер Хюистра энди "Пахтакор" бош мураббийига айланди. У Шота Арвеладзе билан мураббийлар штабида бирга фаолият юритиб келаётганди. Охирги йилларда шакллантирилган ҳужумкор, чиройли ва мухлисларга маъқул келадиган футбол фалсафасига асосланган ўйин услубини янада яхшилаб боришга уриниш шу тариқа давом эттирилади.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилиб, беш марта чемпионликка эришгани билан машҳур. Шунингдек, Питер "Гронинген", "Вендам", "Твенте", "Санфречче Хиросима", "Льерс" ва "Розендал" каби клубларда ўйнган. Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоаси таркибида 1988-91 йилларда 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Гронинген" ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс" ва "Аякс" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин «Аякс» ёшлар жамоаси, «Гронинген», «Де Граафсхап» клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.

2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келди ва жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшди. Эндиликда Питер бош мураббий лавозимида фаолиятини давом эттиради. Унга жамоамиз билан совринларни қўлга киритишда давом этишини тилаймиз!", - деб ёзади "Пахтакор" клуби расмий сайти. 

championat.asia сайти олдинроқ Питер Хюистра бош мураббий бўлиши ҳақида хабар берганди.



Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика