"Пахтакор" Папава ҳамда "Насаф" ҳимоячиси билан шартнома тузди
20 дек 2022 16:34
Янгиликлар
"Пахтакор" Папава ҳамда "Насаф" ҳимоячиси билан шартнома тузди
Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби ўз таркибини кучайтиришни бошлади.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "шерлар" 2022 йилни АГМК клубида якунлаган грузиялик ярим ҳимоячи Гиорги Папава ҳамда "Насаф" ҳимоячиси Дилшод Саитов билан шартнома тузган. Иккала футболчи ҳам 31 декабрь куни эркин агентга айланади ва 1 январь кунидан "Пахтакор" футболчиси ҳисобланишади.
Маълумот учун, Папава ярим мавсум давомида АГМК сафида 13та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди. Саитов эса "Насаф" таркибида 24та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар