UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

"Пахтакор" "Навбаҳор"нинг бир йўла уч етакчисини қўлга киритмоқчи Янгиликлар

"Пахтакор" "Навбаҳор"нинг бир йўла уч етакчисини қўлга киритмоқчи

2020 йилги Ўзбекистон чемпионати ҳам якунига етиб бормоқда.

"Пахтакор" янги мавсум олдидан ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олишни мақсад қилган. Олинган маълумотларга кўра, "Шерлар" "Навбаҳор"нинг бир йўла уч футболчисига жиддий қизиқиб қолишган. 

Дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Игорь Голбан ва ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев 2021 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлашлари мумкин. Маълумот учун, Ўткир Юсуповнинг "Лочинлар" билан тузган шартномаси шу йил охирида тугайди ва бошқа клубга эркин агент сифатида кетиши мумкин. 

Голбан ва Турғунбоев эса "Навбаҳор" билан 2023 йил охиригача шартномага эга. 



Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти янги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Навбаҳор" энди асосий урғуни ёш футболчиларга қаратишини маълум қилганди.

"Келаси йилдан жамоа шарафини фақат маҳаллий ёшлар ҳимоя қилишади. Биз барча наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий ёш, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз", - деганди Наманган вилояти ҳокими.

Ўша йиғилишда Абдураззоқов Азизбек Турғунбоевни жамоада мақсадсиз олиб қолинганини танқид қилганди



Маълумот учун, Турғунбоев бу мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Игорь Голбан 21та учрашувда иштирок этиб, 2та тўп киритди ва шерикларига 1та голли пас берди. Дарвозабон Ўткир Юсупов эса 20та ўйинда ҳаракат қилди ва 15та гол ўтказиб юборди. 9та баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган посбон 1та пенальтини қайтарди ва 2 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика