

87-дақиқада "Локомотив" ҳисобни тенглаштирди. Йелич жарима майдонига тўпни оширган ҳолатда Садриддин Абдуллаев ва Марко Симич тўп учун курашга киришди. "Пахтакор" ҳимоячиси Симич биринчи бўлиб тўпни боши билан қайтариб юборган вазиятда Абдуллаев унга келиб урилди. Бу ҳолатда туртиб юборилган ҳимоячининг тўпга ўйнаш имкони чеклаб қўйилди. Натижада Симич тўпни ўзи хоҳлагандек қайтара олмади. Ўша ҳужумнинг ўзида Ҳусниддин Ғофуров ҳисобни тенглаштирди. Вазиятни ўзингиз томоша қилинг ва қуйидаги сўровномада иштирок этинг.



