UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  2 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  4 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3

"Пахтакор": Игорь Сергеев БАА клубига ўтди Янгиликлар

"Пахтакор": Игорь Сергеев БАА клубига ўтди

"Пахтакор" футбол клуби асосий жамоанинг уч нафар аъзоси билан хайрлашилганини маълум қилади.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов фаолиятини Бекободнинг "Металлург" жамоасида бош мураббий сифатида давом эттиради. "Пахтакор" тизимида узоқ йиллар ишлаб келган Андрей Сергеевичга янги клуби ва ишида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов 2008 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. У олий лигада 178 учрашувда 24 гол уришга эришди. Уч бор мамлакат чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонди.

Ҳужумчи Игорь Сергеев 2009 йил "Пахтакор" таркибига келиб қўшилганди. Шу давр оралиғида 121 беллашувда 64 тўп киритишга эришди. Игорь фаолиятини БААнинг "Ал-Дафра" клубида давом эттирадиган бўлди. Сергеев ҳам уч бор мамлакат чемпионатида олтин медалларга эга чиқди.

2018 йилни янги жамоаларда бошлайдиган Андрей Шипилов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевга "Пахтакор" футбол клуби номидан омад тилаймиз. Уларга ўтган йиллар мобайнида жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Барчаси учун раҳмат!

Рейтинг: -88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика