UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  0 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  19 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  30 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  6 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  8 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  43 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4

"Пахтакор" ҳимояси абгор бўлди. Нега? Янгиликлар

"Пахтакор" ҳимояси абгор бўлди. Нега?

Тошкент клубининг ОЧЛдаги ишлари юришмаяпти.

Пахтакор

Лига чемпионов АФК. Группа D . 4-тур

18/04/2022, 23:15

3
:
0
Тугади

Ал-Духаил СК

Бассам Хишам - 32', Майкл Олунга - 45', Альмоэз Али - 47'

45'
90'
11'  Фаррух Сайфиев
42'  Khoziakbar Alidzhanov
46'  Одилжон Хамробеков (Ходжимат Эркинов)
59'  Sardor Rashidov (Mirzhakhon Mirakhmadov)
59'  Оливер Саркич (Аббосбек Файзуллаев)
69'  Mirzhakhon Mirakhmadov
73'  Азизбек Тургунбаев
80'  Sardor Sabirkhodjaev (Diyor Kholmatov)
86'  Khoziakbar Alidzhanov (Shahzod Azmiddinov)
90'  Ikrom Alibaev
90'  Mirzhakhon Mirakhmadov
32'  Бассам Хишам
32'  Edmilson Junior
45'  Майкл Олунга
47'  Альмоэз Али
47'  Edmilson Junior
54'  Карим Будиаф (Luiz Ceara)
54'  Альмоэз Али (Исмаэль Мохаммад)
61'  Ассим Мадибо
62'  Edmilson Junior (Али Яхья)
63'  Майкл Олунга (Абдельрахман Мустафа)
84'  Мохаммед Муса Али (Мохамед Алааэлдин)

Славче Войнески шогирдлари 4-турдан кейин ғарбий минтақада энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди (9). "Шерлар" турнирнинг 2019 йилги мавсумида гуруҳнинг 6 ўйинида 7 та, 2020 йилда 3, 2021 да эса 8 тўп ўтказиб юборишган эди. Бу йил "Пахтакор" дарвозаси 4 учрашувда 9 бор ишғол қилинди.

Бунга сабаб сифатида "шерлар" ҳимоясидаги парокандалик кўрсатилаётган эди. Мазкур фикр бугунги баҳсда яна бир марта тасдиғини топди. "Пахтакор" ўтказиб юборган тўпларнинг 2 тасида Камен Ҳаджиев "ухлаб қолганига" гувоҳ бўлдик. Олдинги баҳсларда Олексей Ларин қаттиқ танқид қилинган эди. 

Очиғи, Аъзамовга муносиб тандем бўла олмаётган ҳар 2 ҳимоячининг "Пахтакор" даражасидаги футболчилар эмаслиги аниқ кўриниб қоляпти. Кримец ("Навбаҳор") ва Исмоилов (АГМК) асосий рақобатчиларга бериб юборилгач, уларнинг ўрни мазкур ўйинчилар орқали тўлдирилди. "Пахтакор" Камен ва Олексей билан шартнома имзолашда қандай критерияларга асослангани бизга қоронғу. Аммо уларнинг асл "юзи"ни очиб берадиган аниқ факт келтиришимиз мумкин. 

!!! Суперлига 4-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўйинда Ларин тўп учун курашларнинг 63, Хаджиев эса 64 фоизини ўз фойдасига ҳал қилди. Аниқроғи, Тошкент клуби вакиллари яккакурашларнинг 37 фоизини рақибларига бой беришди. Шу куни "лочинлар" таркибида 91 фоизлик натижа кўрсатган Рустамжон Ашурматов эса топ-ҳимоячи қандай бўлишини барчага кўрсатиб қўйган эди.

Легионерларнинг савияси ҳақида гап кетса, кўплар тўланаётган пулга ярашалигини айтишади. Биласизми, "Пахтакор" селекционерлари тан олишни истамаслиги мумкин, лекин Ларин ва Камендан кучлироқ ҳимоячилар Суперлиганинг ўзида ҳам етарлича. Келинг, уларга илмий фактлар келтириш йўли билан мастер-класс ўтиб берамиз.

Суперлига-2021 мудофаа чизиғи эгаларига аталганини барча эътироф қилди. Сизнингча, ўтган йилги чемпионатнинг энг кучли ҳимоячиси ким эди? Ҳозир шуни таҳлил қиламиз.

Статистикага кўрса, "Сўғдиёна"даги серблар бу борада барчадан яхшироқ бўлишди. Марко Колакович жамоадоши Лука Чермель билан бирга ҳимоячилардан талаб қилинадиган кўрсаткичлар борасида Ўзбекистонда энг юқори натижани қайд этди. Шу туфайли ҳам Улуғбек Бақоев шогирдлари мавсумда барчадан камроқ гол  ўтказиб юборишди (15). 

Дейлик, Жиззах клуби мазкур ўйинчиларни чемпионатдаги асосий рақибига бериб юбормайди. Шундай ҳолатда "Пахтакор" Анваржон Ғофуровни ("Бунёдкор" мураббийи эмас, собиқ Ҳусниддин Ғофуров) трансфер қилса ҳам, ютқазмас эди.

Сабаби шундаки, ўтган йилни Термизда ўтказган ҳимоячи яккакурашларни ютиш борасида фақат Колаковичдан орқада қолди. Тўпни рақибдан тортиб олиш (131) ва зарбаларни "блоклаш" (20) бўйича Суперлигада унинг олдига тушадигани бўлмади.

Элитадаги жойини зўрға сақлаб қолган "Сурхон" футболчиси ҳақида ушбу маълумот оддий ўқувчининг ақлини шошириши мумкин. Лекин "Пахтакор" мутасаддилари бунга эътибор қаратишлари лозим эди (Худди Илҳом Мўминжонов сингари). Чунки Ғофуров ўтган мавсумда "шерлар"нинг барча ҳимоячиларидан эффектлироқ ўйнаганди.

Афсуски, селекциядаги хатолар фақат мудофаа билан боғлиқ эмаслиги халқаро майдонда яққол кўриняпти. Қизиқ, бунинг учун асосий масъулият кимнинг елкасига тушади: бош мураббий Славче Войнески, спорт директори Жаъфар Ирисметов ёки бошқа биров?

мутолаа учун: "Бухоро" қарзларидан қутиляпти 

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика