"Пахтакор" бугун Македониянинг 10 карра чемпионига қарши ўйнайди
20 янв 2018 13:42
Янгиликлар
"Пахтакор" бугун Македониянинг 10 карра чемпионига қарши ўйнайди
Бугун "Пахтакор" Туркия йиғинида охирги назорат ўйинини ўтказади.
Бу сафар Македония юқори лигаси иштирокчиси "Вардар" жамоаси рақиб бўлади. Жорий мавсумда ушбу клуб Европа Лигаси гуруҳ босқичида қатнашиб, "Зенит", "Реал Сосьедад" ва "Русенборг" жамоалари билан тўқнаш келди ва гуруҳдан чиқа олмади.
"Вардар" Македониянинг ўн карра ва амалдаги чемпиони саналади. Беш марта Македония Кубоги ҳамда икки бор Суперкубокда муваффақиятга эришган.
Македония чемпионатида 18-тур учрашувлари якунланган. "Вардар" 36 тур давом этадиган лигада ҳозирда иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар