UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  20 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью) Янгиликлар

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью)

Ноқулай об-ҳаво ва икки мамлакат футболини таққосладик.

"Қайрат" ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов Championat.Asia'га интервью берди ва унда Жасур Жалолиддинов билан дўстлиги, ноқулай об-ҳаво, икки мамлакат футболи ва "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйиндан нималар кутаётганини бўлишди.


- Ўйиндан нима кутяпсиз? "Қайрат" ўйинчиларида қандайдир ўзгача тайёргарлик борми?

- Бу биз учун жуда принципиал ўйин. Бундан ташқари, бу янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўйин. Биз "Пахтакор"нинг мавсумолди тайёргарлигидаги энг кучли рақиб бўлишини тушунамиз. Жамоадаги барча эртанги ўйинга тайёр, нималарга қодирлигимизни ва мавсумга қандай тайёргарлик кўрганимизни кўрсатишимиз керак. "Пахтакор"да кўплаб кучли ва тажрибали ўйинчилар бор, бу биз учун жуда сифатли спарринг бўлади.

- Қирғизистондансиз, Қозоғистонда ўйнайсиз ва Ўзбекистондан жамоалар билан тўқнаш келгансиз. Балки қозоқ ва ўзбек футболини солиштира оларсиз?

- Икки бор Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаганман, олдин Суперлига ўйинларини кузатганман. Аммо, солиштириш қийин, сабаби Қозоғистон УЕФАга, Ўзбекистон эса ОФКга киради. Қозоғистон клублари еврокубокларда ўйнашади, ўзбек жамоалари эса ОФК Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогида яхши иштирок этишади. Ўзбекистонда майдонлар яхшилигини аниқ айтишим мумкин - ҳамма ерда табиий чим.



- Услуб бўйича солиштира оласизми? Кўплар ўзбек футболи кўпроқ техникага урғу беради, қозоқларникида эса кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилади деб ҳисоблайди.

- Агар Қозоғистон Премьер-лигасининг топ-клублари билан таққосласак, фарқ йўқ. У ерда ҳам техника билан барчаси жойида. Ўзбекистонда ҳозирда "Насаф"нинг етакчилардан бири эканлигини биламан ва кўплаб ўйинларни кўрганман. Кўрганларимдан ва Ўзбекистон терма жамоасининг қандай ўйнашидан келиб чиқсак, ўйинчилар ҳақиқатдан ҳам жуда техникага бой. Шу билан бирга уларда жисмоний ҳолат билан муаммо бор демаган бўлардим. Шу сабаб, айтганимдек, катта фарқ йўқ.

- Ўйин куни ноқулай об-ҳаво бўлиши айтилмоқда. Бу ўйинчиларга сифатли футбол кўрсатишга ҳалақит бермайдими?

- Биз Олмаотада бундай об-ҳавога кўникканмиз (кулади). Эҳтимол бу "Пахтакор"га кўпроқ ҳалақит берар, сабаби сизларда об-ҳаво илиқроқ. Бу ерга келганимизда фарқни сездик. Аммо, барибир профессионаллармиз ва ҳар қандай шароитда ҳам ўйнашга тайёрмиз.



- "Қайрат"да Жасур Жалолиддинов билан ўйнагансиз. У ҳақида нима дея оласиз ва сизнингча нега жамоада ўрнини топа олмади?

- Жасур – ажойиб ўйинчи ва зўр инсон. У билан ҳалигача дўстмиз ва гаплашамиз. У "Қайрат"га келиши биланоқ, уни жуда илиқ кутиб олганман.

Унга "Қайрат"да нима етишмаганига келсак, балки сабр бўлиши мумкин. Уни жамоага Қурбон Бердиев таклиф қилди ва Жасур унинг қўл остида ўйнади. Сўнгра Бердиев кетди ва жамоа янги мураббий билан бошқача ўйнайдиган бўлди. Балки шунчаки янги талабларга мослаша олмагандир. Аммо, у жуда техникали ва ақлли футболчи. Унинг тез орада Ўзбекистон терма жамоасини сеҳрли чап оёғи билан олға бошлашига ишонаман.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика