UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  2 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  1 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  1 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  2 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  12 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  47 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  8 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  11 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  7 15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  12 15:17Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Дордой"ни таслим этди  0

"Пахтакор": "Биз талабаларни стадионга таклиф қилганмиз, мажбурлаш бўлмаган" Янгиликлар

"Пахтакор": "Биз талабаларни стадионга таклиф қилганмиз, мажбурлаш бўлмаган"

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" расмий сайти ОАВда эълон қилинган хабар бўйича расмий баёнот берди.

Олдинроқ, футбол янгиликлари сайтида "шерлар"ни олий ўқув юрти талабаларини стадионга келишга мажбур қилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

"Пахтакор" матбуот-хизмати бу ёлғон эканлигини  ва талабалар ўйинга фақат ТАКЛИФ қилинганини маълум қилди.

"Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, ўзбек футболининг оммавийлигини ошириш мақсадида ушбу тажриба клубимиз томонидан аввалдан қўлланиб келинмоқда. Клуб учун бу аслида иқтисодий жиҳатдан қўшимча харажат бўлсада, лекин ишқибозларга қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратиш, пировардида ўзбек футболининг жозибадорлигини ошириш учун бундай саъй-ҳаракатлар доимий тарзда амалга оширилмоқда. Қолаверса, муҳтарам Юртбошимиз ўзбек футболини ривожлантириш масаласига шахсан катта эътибор бераётган, ўз навбатида, ЎФА ва ПФЛ Суперлигани кучайтириш устида фойдали ислоҳотларни амалга ошираётган бир пайтда, мухлисларни учрашувларга ихтиёрий жалб этиш орқали ўз чемпионатимизга қизиқишни ошириш айни муддао бўлиб, бунда бирон-бир салбий ҳодиса кўзга ташланмайди. Шундай ҳолатда, бирон-бир асосга эга бўлмасдан туриб, ҳақиқий фактларни нотўғри талқин қилишга уриниш ҳолатлари ажабланарли" - дейилади баёнотда.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика