UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  0 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

"Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасди. Буни статистика ҳам тасдиқлайди Янгиликлар

"Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасди. Буни статистика ҳам тасдиқлайди

Кечаги ўйин бўйича таҳлилий иш.

"Пахтакор" кеча ўзининг ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги илк ўйинини ўтказди. Афсуски, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони БААнинг амалдаги чемпиони бўлмиш "Ал Васл"га минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўйин таҳлилини тайёрлади. Унга асос қилиб WyScout статистик платформасидаги маълумотлар олинди.


"Пахтакор" тўпга эгалик қилиш бўйича яхшироқ кўринди – 60% "Ал Васл"нинг 40%ига қарши. Максим Шацких жамоаси ҳақиқатдан ҳам устунлик қилди ва "биринчи рақам" бўлиб ўйнади. "Пахтакор" шунингдек кўпроқ узатмалар берди – 493 ("Ал Васл"да 323). Аниқлик ҳам юқорироқ эди – 82,3%га қарши 76,7%. Бундан ташқари, "Пахтакор" кўпроқ позицион ҳужумлар қилди – мос равишда 27 ва 24.

Қизиқарлиси, "Ал Васл" уч марказий ҳимоячи билан ўйнади. Скриншотда БАА клуби ўйинчиларининг кечаги ўйиндаги позицияларини кўришингиз мумкин.



Бу кутилмаган эди, сабаби "Ал Васл" кўпроқ 4-3-3 / 4-2-3-1 схемасида ўйнайди. Уч марказий ҳимоячи схемасига ўтилиши меҳмонларнинг "Пахтакор"дан қўрққанини ва аввалига мудофаадан ўйнашни режалаштирганини исботлайди.


"Ал Васл" сўнгги 10 ўйинда қўллаган схемалар (Transfermarkt маълумоти)


Бундай режа тўлиқлигича ўзини оқлади. "Ал Васл" "Пахтакор"га қочиб кетишга имкон бермади, шу сабаб "шерлар" кўпроқ юқоридан ва қанотдан узатмаларга боғланиб қолишди. "Пахтакор" 16та "кросс" (узатма / юқоридан узатма) амалга оширди, улардан атиги 5таси аниқ бўлди. Фарқлаш учун, "Ал Васл"да 13та кросс (4таси аниқ).

Черан учун юқоридан узатилган тўпни эгаллаб олиш ёки шеригига узатма бериш қийин эди – Драганга қарши камида икки нафар бақувват марказий ҳимоячи ўйнади. Бу "Пахтакор"нинг ҳужумдаги қолган ўйинчиларига ҳам тегишли. "Шерлар" ҳужумдаги 74та якка курашдан атиги 14тасини (18,9 %) ютишди. "Ал Васл"да эса рақамлар сал юқорироқ – 101 / 42 (41,6%).

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шундай деди: Биз умуман бошқа даражадаги жамоага қарши ўйнадик. Рақиб кучли эди – ҳам маҳорат бобида, ҳам жисмоний тарафлама. Сўнгги пункт якка курашларнинг умумий статистикасини акс эттиради: "Ал Васл" 126 дуэлни ютди, "Пахтакор" эса 97. Фарқ етарли даражада катта.

"Пахтакор"га яққол тўпни эгаллаб оладиган ва рақиб жарима майдончасида ҳимоячилар билан курашга киришадиган марказий ҳужумчи етишмади. Черан ҳалигача жамоага фойда келтирмоқда, аммо жисмоний ҳолат олдингидек эмас. Барибир 36 ёш кичик эмас.


Қуйида кечаги ўйин бўйича яна бир нечта қизиқарли рақамлар.


Ўйин темпи (кўрсаткич қанча юқори бўлса, жамоа шунча тезроқ ўйнайди):

"Пахтакор" – 15,2 / "Ал Васл" – 14,9.


Ҳужумдаги ўртача узатмалар сони:

"Пахтакор" – 4,8 / "Ал Васл" – 3,2.


Узун паслар фоизи (кўрсактич қанча паст бўлса, жамоа шунча кўпроқ комбинацион ўйнайди):

"Пахтакор" – 9,7 / "Ал Васл" – 17,4.


PPDA кўрсаткичи (ҳужумда рақибга имкон берилган узатмалар сони – рақам қанчалик паст бўлса, жамоа шунчалик тез тўпни ўзига қайтариб олади):

"Пахтакор" – 7,6 / "Ал Васл" – 12,1.


Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, шубҳасиз шундай хулосага келишимиз мумкин: "Пахтакор" камида яхши ўйин кўрсатди. У кечаги ўйин бўйича мағлубиятга лойиқ эмасди ва фақатгина стандартдан тўп ўтказиб юборди, сабаби "Ал Васл" ўйиндан деярли ҳеч нарса яратмади (ўйин бошидаги икки вазиятдан ташқари).

"Пахтакор" рақибдан кучсиз бўлган ягона жиҳат – тўп учун кураш. "Ал Васл" ўйинчилари ҳақиқатдан ҳам жисмоний куч борасида "Пахтакор" футболчиларини ортда қолдиришди ва шу сабаб кўпроқ якка курашларни ютишди. "Пахтакор" қолган жиҳатларда рақибга мағлуб бўлмади, ҳатто кўпроқ жиҳатлар бўйича яхшироқ ҳам эди.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика