UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  1 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  4 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  7 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  10 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  17 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  4 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  12 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  163 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  2

"Пахтакор-79" ҳамиша қалбимизда Янгиликлар

"Пахтакор-79" ҳамиша қалбимизда

Бу йил Днепродзержинск осмонида рўй берган ҳалокатга 35 йил тўлади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев 6 август куни Украина футбол федерацияси президенти Анатолий Коньков билан учрашди.

Курилова қишлоғида 2009 йил “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига атаб 2009 йил ёдгорлик очилган. Маҳаллий ҳокимият ва “Пахтакор” ФК ҳамкорлигида очилган ёдгорлик шонли жамоа хотирасига бўлган ҳурматни англатади. Энди эса ушбу жойда яна бир ажойиб ишга қўл урилди. Куриловкада “Пахтакор Куриловка” жамоаси ташкил этилди.

Куриловкада ва Украинада ҳамон “Пахтакор”ни эслашади, ёдга олишади. Учрашувда Коньков ўша пайтдаги “Пахтакор” сафида профессионал ва ватанпарварлар футболчилар ўйнаганини таъкидлаб, уларни нафақат Ўзбекистон, балки бошқа республикаларда ҳам ёқтиришганини айтиб ўтди. Украина ФФ президенти украиналиклар пахтакорчиларни ҳамиша ёдга олишини ва Куриловкадаги ёдгорликни асрашлари ҳақида маълумот берди.

Коньков футбол турли мамлакатлар вакилларини бирлаштириши ва дўстликни мустаҳкамлаши тўғрисида сўзлади. Ўзбекистон иқтидорли футболчиларга бой ўлка эканлиги, юртимизда футболчиларни мактаб ёшидан бошлаб тайёрлаш тизими ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Келаси йил Валерий Лобановский хотирасига бағишлаб ўтказиладиган халқаро турнирга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини таклиф этиб, Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ишлаш қизиқарли бўлишини айтиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, 2013 йил Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ва бир гуруҳ ишқибозлар ёрдамида Куриловка қишлоғида “Пахтакор” жамоаси ташкил қилинди. Жамоа зарур спорт ва футбол экипировка ҳамда анжомлари билан таъминланди. ЎФФ билан ҳамкорликда Тошкент ва Куриловканинг “Пахтакор” жамоалари ўртасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган, ЎФФ билан дастлабки келишув бор.

11 август куни Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда ўзбек диаспори Куриловка қишлоғига ташриф буюради ва марҳум пахтакорчиларни қишлоқ аҳолси билан биргаликда ёд этади. Ушбу маросимни Украинанинг машҳур “Футбол” журнали ҳам кенг ёритади. Маҳаллий аҳолига ўзбек маданияти ҳақида ҳам тушунча берилиб, ўзбек миллий таомлари дастурхонга тортилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика