UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Пахтакор": 21-тур превьюси: "Пахтакор" - "Локомотив" Янгиликлар

"Пахтакор": 21-тур превьюси: "Пахтакор" - "Локомотив"

12 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 21-турида "Локомотив"ни қабул қилади.


Чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув нафақат турнинг, балки иккинчи давранинг энг муҳим ўйинларидан бири саналади. Ундаги ғалабанинг қиймати анча юқори туради. Жамоалар иккинчи даврада 4тадан ғалаба қозониб, биттадан дуранг ўйнашди.

Беллашувни жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Олий лигада жамоалар 21 бор майдонга тушган. Шулардан 14тасида "шерлар" ғолиб бўлишган, 5та ўйинда ғолиб аниқланмаган. "Локомотив" ҳозирга қадар "Пахтакор"ни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 52:18ни ташкил қилмоқда.

Жамоамиз ўз майдонида бўлиб ўтган 10 ўйиннинг 7тасида ғолиб бўлган. Икки марта дуранг қайд этилган. Фақат бир бор (2013 йил) "Локомотив" уч очко билан қайта олган. Биринчи даврада рақиб 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ушбу мавсум олий лигада у жамоамиз иштирокидаги 3 ўйинни бошқарди. Унда "Бунёдкор" ва "Насаф"ни мағлуб этиб, "Локомотив"га имконият бой берилган.

Ёшлар таркиблари баҳси 11 сентябрь, жума куни соат 16:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар эса 12 сентябрь, шанба куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида беллашувни бошлашади.

Чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика