Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
16 авг 2025 11:05
Янгиликлар
Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
Саудия Арабистонининг "Неом" жамоаси 29 ёшли франциялик ҳимоячи Бенжамен Павар билан боғланди.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Журналистнинг қайд этишича, саудияликлар ҳозирча "Интер" раҳбариятига алоқага чиқмаган. Бироқ бу яқин орада содир бўлиши керак. Келишув тақдири Паварнинг ўзи Саудия Арабистони чемпионатига ўтишни исташи ёки истамаслигига боғлиқ.
Бенжамин Павар 2023 йилдан бери "Интер"да ўйнамоқда. Ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда 23та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар