Паулу Соуза "Салернитана" бош мураббийи этиб тайинланди
16 фев 2023 12:46
Янгиликлар
Паулу Соуза "Салернитана" бош мураббийи этиб тайинланди
"Салернитана" португалиялик мутахассис Паулу Соузани бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.
ОАВ хабарига кўра, 52 ёшли Соуза Италия клуби билан беш ойлик шартнома имзолаган бўлиб, агар жамоа қуйи лигага тушиб кетмаса, шартнома яна икки йилга узайтирилиши мумкин.
"Салернитана" бош мураббийи лавозими Давиде Никола ишдан бўшатилганидан кейин бўш қолганди.
Жамоа 21 очко билан А Серия турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.
Соузанинг аввалги иш жойи Бразилиянинг "Фламенго" жамоаси бўлиб, португалиялик ўтган ёзда истеъфога чиқарилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар