UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  4 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  7 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7

Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди" Янгиликлар

Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди"

ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – БАА (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Паулу Бенту матбуот анжуманида қатнашди.

"Яхши ва курашларга бой ўйин бўлди. Фақат, қизиқарли ўйин қизил карточкага қадар давом этди. Устига-устак дарвозамизга пенальти белгиланди. Менинг фикримча биринчи бўлимда яхши ўйнадик, танаффусдан кейинги дастлабки дақиқаларда ҳам ёмон ўйнамаётгандик. Қарши ҳужумларимиз анча хавфли чиқди деб ўйлайман. Бир нечта яққол вазиятларга эга бўлдик. Кеча айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга ҳаракат қилаётган жамоа, лекин шунга қарамай рақиб бугун кўп вазиятлар ярата олмади. Қизил карточкадан сўнг ўйинни ўзгартиришнинг иложи йўқ эди. Четлатишдан сўнг рақиб дар ҳол гол урди", - дея фикр билдирди Паулу Бенту.

- Якуний натижага яна қандай факторлар таъсир қилди деб ўйлайсиз? Дейлик, Тошкентга келмаган ўйинчилар, ҳакам, об-ҳаво...?

- Четлатишга қадар умуман бошқача ўйин кураётгандик. Бу ҳақиқат. Мен фактлар бўйича гапираман. Об-ҳаво бизга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмади. Йўқотишларга келадиган бўлсак, бу ҳақда мен кеча ҳам гапириб ўтгандим. Ростини айтсам, пенальти берилган вазиятни кўриб чиқдим ва қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди, аммо ҳозирги кунда футбол қоидалари ўзгариб бормоқда. Футболчилар бир-бирига жуда яқин эди. Қизил карточка бўйича ҳеч нима демайман, сабаби вазиятни тўлиқ кўрганим йўқ. Ҳакамнинг ўйин давомида қабул қилган қарорларига қўшилмадим. Футболчим ўйин вақти бурнини синдириб олди, аммо бош ҳакам ўйинни тўхтатмади. Телевизор орқали бугунги учрашувни томоша қилган инсонлар ўша вазиятни кўришлари мумкин. Ён ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар бугунги учрашувда "мавжуд" эмасдилар гуё, улар ҳеч нимани ҳал қилишмади. Бу футболнинг бир қисми ва бундай воқеалар учраб туради. Биз келажак ҳақида ўйлашда давом этишимиз керак. Мақсадимиз бир ва ўша мақсад сари интилишимиз керак.

- Биз БАА жамоасини сўнгги маротаба ўн йил аввал кўргандик. Ҳозирги кунда БАА терма жамоасида кўп нарса ўзгарди, аммо арабларнинг вақт чўзиши ва "симуляция"лар ҳали ҳамон учрамоқда. Аввалроқ сиз бошқарган Португалия ва Жанубий Корея терма жамоалари бундай кўп "симуляция" қилишмас эди. Арабларда кўп учрайдиган бу ҳолатни ўзгартира олишингиз мумкинми?

- Менимча саволни яхши тушунмадим, лекин Корея футболи билан БАА футболини солиштириш нотўғри. Футбол ҳар куни ўзгариб бормоқда. Орадан 10 йил вақт ўтди ва икки жамоани таққослаш нотўғри. Турли ҳил фалсафалар. Биз ўзимизнинг устун томонларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак. Ўзимизнинг услубимиз бор, аммо биз ҳар бир жамоага қарши ўз услубимизни қўллай олмаймиз. Бу нотўғри. Мен мураббий сифатида қайси мамлакатда ишласам, ўша мамлакат футболига кўникишим керак. Ўз фалсафамни бошқаларга сингдириш осон эмас.

- Эрон, Ўзбекистон ва Қатар каби жамоаларга қарши ўйинлар ўтказдингиз. Сизнинг фикрингизча қайси терма жамоа гуруҳда етакчилик қилишга асосий даъвогар? Уч терма жамоанинг ҳам устунлик томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Уч жамоа ҳам жуда кучли ва турли ҳил тактик услубга эга. Мен бу ҳақда аввалроқ ҳам айтиб ўтганман. Эрон мен учун минтақадаги энг кучли жамоалардан бири, форс футболчилари узоқ вақтдан буён бирга ўйнаб келишмоқда. Қатар ҳам кучли жамоа ва сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари. Ўзбекистон терма жамоаси тўғридан-тўғри мундиалга чиқмоқда ва ҳозирги вақтда 10 очко тўплашди. Терма жамоангиз Эронга ютқазмаяпти ва Осиё Кубогида ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. Уч жамоани ҳам жуда ҳурмат қиламан. Уларга қарши максимал кураш олиб боришимиз керак. Ҳар бир жамоада турли ҳил тактика бор. Ҳозир, фақатгина келажак ҳақида ўйлашимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика