“Парма” А Cерияга қайтди
19 май 2018 09:22
Янгиликлар
“Парма” А Cерияга қайтди
“Парма” Италия чемпионати В Cериясининг 42-турида меҳмонда “Специя”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жамоа мазкур ғалаба эвазига мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб, А cериясига чиқишини таъминлади. 3-ўринни эгаллаган “Кротоне”да ҳам “Парма” каби 72 очко бўлсада, у қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолган. Аввалроқ “Эмполи”нинг кейинги мавсумда А cериясида иштирок этиши маълум бўлганди. Маълумот учун “Парма” 2015 йилда банкрот деб эълон қилингач, А cериядан 4-дивизионга тушириб юборилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар