Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"
07 ноя 15:23
Янгиликлар
Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"
U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (1:2) Парагвай бош мураббийи Мариано Углессич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Унчалик хурсанд эмасман, дебют ўйинимизда ютқаздик, кўриб чиқишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Биринчи бўлим давомида умуман ўйин ритмига кира олмадик, яхши ўйнамадик, аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда босим эвазига ҳисобни тенглаштириш имконимиз бўлди, аммо бунга кучимиз етмади.
Биз кучли рақибга қарши ўйнадик, аммо кутган ўйинимизни кўрсата олмадик. Улар режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа, бежизга яқинда Осиё кубогида чемпион бўлишмаган", деди 44 ёшли аргентиналик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар