UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Пайшанба мухлис минбари. "Пахтакор"даги тизимнинг ўзгариши борасида фикрлар Янгиликлар

Пайшанба мухлис минбари. "Пахтакор"даги тизимнинг ўзгариши борасида фикрлар

Пайшанба мухлис минбари учун бу сафар "Пахтакор"даги ўзгаришлар борасида фикр билдиришлари керак эди. Клубнинг узоқ йиллик мухлиси қуйидаги хатни ёзиб юборди:
Саидов Баҳодир, ёшим 35 да. Ўтган асрнинг 80-йилларининг охирларидан бери "Пахтакор"га мухлислик қиламан.

"Ушбу янгилик юзасидан каминанинг фикри қуйидагича:
Тўғрисини айтсам, мен ушбу янги тизимнинг моҳиятини ҳалигача тушуниб етмадим. Сабаби бу ҳақида ҳеч ким ҳеч қаерда тўлиқ маълумот бергани йўқ. Ўзим интернетдан маълумот йиғишга ҳаракат қилдим. Барибир тўлиқ маълумот топа олмадим. Шу нарсани англаб етдимки, бу тизим Англияда кўпроқ қўлланилар экан. Шунинг учун ҳам бу тизим бизнинг футбол учун қанчалик фойдали ёки зарарлиги ҳақида аниқ бир фикр билдиришга шошилмаяпман. "Пахтакор"нинг бошқа мухлисларига ҳам шошилмасликни маслаҳат берган бўлардим.

Лекин бу ўзгаришдан ижобий натижалар кўпроқ бўлишига умид қиляпман. Бунга бир неча сабаблар бор. Энди натижа учун расман Самвел Бабаян жавоб беради. Авваллари ҳам асосий ишни Бабаян амалга оширарди. Лекин жавобгар шахслар бошқа эди. Энди эса Бабаян ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Яхши натижани кўрсатиш учун Самвел ака авваламбор жамоанинг ўзагини сақлаб қолишга ва бошқа жамоалардан тажрибали ўйинчиларни олиб келиш учун бор имкониятини ишга солади. Балки, авваллари Бабаян жамоанинг молиявий тарафига кўпроқ эътибор бергандир. Энди истаса-истамаса натижаларига кўпроқ урғу қаратади. Бундан буён "Пахтакор"га беъэтибор бўлмаганлар бу Бабаяннинг ҳар бир босган қадамини пойлашади. Бу ҳолатни унинг ўзи ҳам ҳис қилаётгандир. Аниқки, бу мутахассисга энди осон бўлмайди. Ҳар ҳолда зиммасида катта юк ва масъулият бор.

Умид қиламан, Бабаян бу ишнинг уддасидан чиқади. Чиқиши ҳам керак-да. Ҳар ҳолда бу инсон Ўзбекистонда футбол менежментини энг яхши йўлга қўйган мутахассисдир.
 
Тўғри, бу янги тизим аксарият мухлисларга ёқмаяпти. Ваҳоланки, уларда ҳам худди менга ўхшаб аниқ маълумот йўқ. Бир нарсани тўғри тушуниш керак, "Пахтакор" бу ўзгаришларни ўз имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширяпти. "Бунёдкор", "Локомотив" ёки "Насаф"да бор маблағ ҳозир "Пахтакор"да йўқ. Пахтакор бу жамоалар билан молиявий томондан рақобатлаша олмайди. Бундай ҳолатда фақатгина янгича услубий ёндашув орқали муаммони ҳал қилиш мумкин.

"Пахтакор" мухлислари ҳозирги шароитни тушунган ҳолда, клуб олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлашлари керак. Бу менинг шахсий мулоҳазам".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика