UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди (таҳлил)  0 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов! муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!  234 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  2 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  2 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  17 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  13 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  5 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  44 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради Янгиликлар

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда UZREPORT TV ўртасида Про лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланган эди.

Унга кўра, UZREPORT TV Про лиганинг ҳар бир туридан энг қизиқарли ва марказий учрашувларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этиши кўзда тутилган. Шу боис, ЎзПФЛ ҳамда UZREPORT TV ишчи гуруҳи танаффусдан фойдаланиб Про лига учрашувлари ўтказиладиган стадионларни текширишни бошлади. 16 август куни ишчи гуруҳ “Оқтепа” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Тўқимачи” стадионини текширишди. Унда томошабинлар учун трансляция сифатини ошириш, уларга сифатли лавҳалар етказиб бериш мақсадида камералар жойлашувига стадионда махсус нуқталар белгилаб олинди.

Шуни таъкидлаш лозим, стадионлардаги шароит трансляция сифатига таъсир қилади. Айнан шу боис, Про лига учрашувлари ўтказиладиган барча стадионлар кўздан кечирилади ва ушбу лига баҳслари сифатли трансляция қилиниши учун шароит яратилади.

Ҳамкорликдаги асосий масалалардан яна бири, Про лига савиясини кўтариш ва уни максимал даражада Суперлигага яқинлаштиришдан иборатдир. Ҳар икки лига ўртасидаги рақобатдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси манфаатдордир. Қолаверса, эндиликда Про лига клубларида ҳам ўзини намоён этиш, мазкур лига футболчиларида эса терма жамоа мураббийлари назарига тушиш имконияти пайдо бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика