UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  3 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  11 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11

ЎзПФЛ Осиёда Йилнинг энг яхши футбол лигаси бўлиш учун даъвогарлар сафидан ўрин олди Янгиликлар

ЎзПФЛ Осиёда Йилнинг энг яхши футбол лигаси бўлиш учун даъвогарлар сафидан ўрин олди

Шу йилнинг 19-20 ноябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё спорт саноати конференцияси бўлиб ўтади.

Осиё Футбол Конфедерацияси мазкур конференция якунида топшириладиган Йилнинг энг яхши футбол лигаси мукофоти учун номзод мамлакатлар номини эълон қилди. Йилнинг энг яхши футбол лигаси 2 та йўналиш бўйича танлаб олинади. Осиёнинг энг яхши илҳомбахш лигаси учун 10 та номзод мамлакат ичидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳам ўрин олди. Қитъамизнинг энг яхши илҳомбахш лигаси номи учун Австралия, Хитой, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, Таиланд, БАА ҳамда Ўзбекистон лигалари даъвогарлик қилмоқда.

Шунингдек, Осиёнинг энг яхши ривожланаётган лигаси номи учун ҳам 10 та номзод мамлакат эълон қилинди. Бутан, Гуам, Ҳиндистон, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Филиппин, Сингапур, Тожикистон ҳамда Вьетнам ривожланаётган лига номи учун даъвогарлик қилишади.  

Қайд этиш жоизки, ушбу 2 та йўналиш бўйича энг яхши лига мақоми учун номзодлар ОФК томонидан лигада ташкилий ва бошқарувни тўғри йўлга қўйиш, чемпионатни яхши савияда ўтказиш борасида қитъада бошқа лигалардан кўра яхшироқ натижа қайд этаётган мамлакатлар ичидан танлаб олинди.

Номзодлар танланишида асосан менежмент, маркетинг, молия, ўйинлар ташкилий томонлари ҳамда уларнинг ОАВ томонидан кенг кўламда ёритилиши борасида ўсишга эришаётган ташкилотлар ютуқлари инобатга олинди.

Осиёнинг энг яхши илҳомбахш лигаси ҳамда Осиёнинг энг яхши ривожланаётган лигаси йўналишлари бўйича ғолибларга мукофот 19-20 ноябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё спорт саноати конференцияси пайтида топширилади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика