UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  102 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди Янгиликлар

ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси наманганлик футбол ишқибозларига мурожаат билан чиқди.

"Бугун — 9 март куни "Навбаҳор" Суперлиганинг илк тури доирасида "Динамо" клубини қабул қилади. Бироқ учрашувни ўтказиш масаласида клуб қатор камчиликларга йўл қўйган. 

Клуб мутасаддилари қаторасига иккинчи мавсум U21 жамоаси тўп тепадиган майдон бўйича Лига талабини пайсалга солиб келди. Оқибатда Лига "Навбаҳор" U21 — "Динамо" U21 ўйинида мезбонларга техник мағлубият эълон қилишга мажбур бўлди. Лиганинг стадионлар учун жавобгар мутахассислари Наманганга ташриф буюрганида, клуб расмийлари ўз вазифасига беписандлик билан қаради ҳамда улар учун керакли маълумотларни чала ҳолда тақдим этди. Ҳаттоки майдон периметри бўйлаб жойлаштирилган электрон реклама шитларини ёқишнинг иложи бўлмади. 

Шунингдек, фақатгина "Навбаҳор" регламентнинг 10.18-банди бўйича талабни бажармади. Шундан келиб чиқиб, бугун "Навбаҳор" клуби 2002 йил ва ундан катта ёшли футболчилар хизматидан фойдалана олмаслиги керак. Аммо афсуски, клуб ёш футболчиларини ҳозирга қадар Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмаган ва бу билан "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 12.10-банди талабларини бузган. Лига учун эса футболчилар саломатлиги биринчи ўринда туради. 

Лига раҳбарияти ўтган йил якунида вилоят раҳбарияти билан учрашувда юқоридаги мавжуд муаммоларни очиқлаган эди. Учрашув давомида томонлар вилоят футбол академияси ҳамда футбол мактабига ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишган. Қайд этиш керак, болалар футболига берилаётган эътибор масаласида Наманган республиканинг энг олди вилоятларидан ҳисобланади. Пойдевор ва умуман инфратузилма масаласи вилоят ҳокимлиги назоратида бўлиб турибди. 

Бироқ "Навбаҳор" футбол клуби ҳақида гап кетганда, клубда айрим ишлар жойида эмаслигини қайд этамиз. Унда меҳнат қилаётган икки-уч ходимни айтмаса, қолган персонал нима билан машғул экани борасида Лигада қатор саволлар мавжуд. Ваҳоланки, вилоятда ўз ишига профессионал тарзда ёндашиши мумкин бўлган кадрлар талайгина. Регламент ҳақида тасаввурга эга бўлмаган, ўз ишини тўғри йўлга қўя олмайдиган кадрлар эса Лига ва "Навбаҳор" мухлислари ўртасида қатор тушунмовчиликлар келтириб чиқаради. Лиганинг регламент асосида қўядиган талаби клуб томонидан вилоят ҳокими ва жамоа мухлисларига буткул бошқа кўринишда тадбиқ этилиши оқибатида нафақат ҳолат ўнгланмайди, балки асоссиз зиддиятлар юзага келади. 

Мавсумнинг очилиш учрашуви эканлигидан келиб чиқиб, Лига ижобий тиббий хулосаси мавжуд бўлмаган футболчиларнинг фақатгина 1-тур доирасида майдонга тушишини таъминлашга тайёр. Бироқ 2-турга қадар барча масала ҳал этилмаса, Лига клубга нисбатан регламентда кўрсатилгани бўйича санкция қўллаши юзасидан расман огоҳлантирамиз. 

Изоҳ. Лига юқоридаги масалалар юзасидан клуб раҳбариятини бир неча ойлардан буён огоҳлантириб келади. Бунинг фойдаси бўлмагач, футбол ишқибозларининг ҳурмати юзасидан Лига тўғридан-тўғри уларга мурожаат қилишга қарор қилди. Футбол айнан улар учун ўйналади ва улар бир қатор шахсларнинг масъулиятсизлигидан азият чекиши Лигага ҳам оғир ботади", — дейилади ЎзПФЛ мурожаатида.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика