UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  8 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  7 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  7 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади Янгиликлар

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон фармонининг 5-бандига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинган бўлиб, мазкур индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилиши белгиланган.

Шу мақсадда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тегишли давлат органлари билан биргаликда кенг жамоатчиликка ҳам тақдим этиш кўзда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот анжумани ташкил қилишни режалаштирди. Биз ўтган йили “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да кўрсатилган барча мусобақаларни ўтказишга эришдик. Шунингдек, “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тасдиқладик. 4 февраль санасида шу ва унинг атрофида юзага келаётган саволларга жавоб қайтариш режалаштирилган. 

Журналистлар билан учрашув чоғида футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган меҳнат шартномалари, уларни рўйхатдан ўтказишда ЎзПФЛ позицияси, мусобақалар, ҳакамлар, футболга кириб келаётган янги техникалар учун чиқимлар ҳамда уларнинг манбаси, бугунги кунда олиб борилаётган масалаларга атрофлича тўхталинади", – дейилади ЎзПФЛ расмий хабарида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика