Ўзил: "Сен мураббий эмассан"
03 июн 2019 23:00
Янгиликлар
Ўзил: "Сен мураббий эмассан"
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Европа лигасининг «Челси»га қарши ҳал қилувчи баҳсида (1:4) захирага олингани учун жамоа устози Унаи Эмерини қаттиқ танқид қилган.
Германиялик футболчининг ўрнига 78-дақиқада Жозеф Уиллок ўйинга қўшилганди. Мазкур ҳолатда майдонни тарк этаётган Ўзил «тўпчилар» бош мураббийига қарата: «Сен мураббий эмассан», деган. Аввалроқ, Эмери Ўзил билан хайрлашишга тайёрлиги айтилганди.
30 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар